МЮ "Айнтрахт"га Трапп бўйича таклиф берди. Германия терма жамоаси дарвозабони ўтишга шубҳа қилмоқда

Alisher
23 авг 2022
"Манчестер Юнайтед" "Айнтрахт" дарвозабон Кевин Трапп билан шартнома имзолашга қизиқмоқда.

Манчестерликлар Франкфурт клубига таклиф беришди.

Футболчининг ўзи ўтиш кераклигига шубҳа қилмоқда, сабаби Германияда унга ўйин вақти кафолатланган, Англияда эса Давид Де Хеанинг ўринбосарига айланиши мумкин.

Трапп ўтган мавсум Бундеслига доирасидаги 32та ўйинда, ўз дарвозасидан 46та тўп олиб чиқди.


AlisherМуаллиф
Манба: Daily Mail