

Инглиз клуби 20 ёшли футболчининг трансфери борасида музокараларни бошлади. МЮнинг янги бош мураббийи Эрик тен Хаг қўл остида у 2020 йилнинг мартида "Аякс"да дебютини амалга оширган ва асосий таркибдан муқим ўрин олганди.
Амстердамликлар ўз ҳимоячисининг трансферидан камида 50 миллион евро ишлаб олмоқчи.
Тимбер ўтган мавсумда 30 ўйинда 3 гол ва 2 ассист қайд этди.



