

МЮ раҳбарияти агар жамоанинг ҳозирги дарвозабони Давид Де Хеа жамоадан кетишни хоҳласа, у ҳолда словениялик посбонни жамоага олиб келишни режалаштириб қўйган.
Ҳозирча Давид Де Хеа жамоа билан шартномасини узайтиришни хоҳламаяпти.
"Қизил иблислар" Облакнинг шартномасида кўрсатилган товон пулини, яъни 120 миллион еврони тўлашга тайёр.
Эслатиб ўтамиз, дунёнинг энг қиммат дарвозабони Ян Облак 2014 йилдан бери "Атлетико" шарафини ҳимоя қилади.



