

22 ёшли ўйинчига "Манчестер Юнайтед", "Арсенал" ва "Ньюкасл" қизиқиш билдирмоқда. Хавбекнинг "Байер" билан шартномасида товон пули ёзилмаган. Немис клуби Диаби учун 60 млн евро хоҳламоқда.
"Байер" французга эҳтимолий ўринбосар сифатида "Рома"дан Карлес Пересни кўрмоқда.
Франция терма жамоаси ўйинчиси жорий мавсум "Байер" таркибида барча мусобақаларда 33та ўйинда майдонга тушиб, 16та гол ва 9та ассист қайд этди.



