МЮ АПЛ якунланиши билан Осиёга йўл олади
08 апр 19:54
Янгиликлар
МЮ АПЛ якунланиши билан Осиёга йўл олади
"Манчестер Юнайтед" Куала-Лумпур ва Гонконгда Жануби-Шарқий Осиёнинг барча юлдузлари термасига қарши ўйин ўтказади.
Дастлабки беллашув АПЛ охирги турида "Астон Вилла" билан ўйиндан уч кун ўтиб, 28 май санасига белгиланган. Мазкур турнедан клуб 10 миллион евро ишлаб олиши тахмин қилинмоқда.
"Манчестер Юнайтед" ижрочи директори Омар Беррада ушбу пуллар жамоанинг истиқболли келажаги учун сарфланишини таъкидлади.
Осиё турнеси якунлангач, баъзи футболчилар миллий терма жамоалари сафига йўл олишади ва 2 - 10 июнь саналари оралиғига белгиланган ўйинларга тайёргарлик кўришади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди
"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи
АПЛ. "Ман Сити" ўз майдонида "Вест Хэм"ни мағлуб этди, Ҳусанов 67-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Манба: Абдуқодир Ҳусановни АПЛнинг бошқа топ-клуби 47 миллион фунтга сотиб олишга тайёр
Фикрлар