МЮ афсонаси: "Манчестер Юнайтед" - мутлақо ўртамиёна жамоа"

Tolibjon Qosimov
4 ноя 2024, 18:52
"Манчестер Юнайтед" собиқ сардори Рой Кин "қизил иблислар"нинг жорий мавсумдаги ўйини ҳақида гапириб ўтди.

"Бу "Манчестер Юнайтед" - мутлақо ўртамиёна жамоа. Буни статистика ҳам тасдиқлайди. Уларда базан муваффақиятли, базан эса муваффақиятсиз ўйинлар бор. Бу жамоа кейинги учрашувда қандай кўринишини ҳеч қачон билмайсиз. Бу эса яхши эмас", - деган Кин "Sky Sports" эфирида.

Эслатиб ўтамиз, МЮ АПЛ 10-турида "Челси" билан "Олд Траффорд"да баҳс олиб борди ва 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади. Айни пайтда "Манчестер Юнайтед" 12 очко билан 13-ўринда бормоқда.


Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: skysports.com