

Каталонияликлар марказий ярим ҳимоячилари Френки Де Йонг ва Педрининг кўп жароҳат олаётгани сабабли шотландиялик футболчи билан шартнома имзолашни мақсад қилган. "Наполи" ўз етакчисини 90 миллион евродан камига сотмоқчи эмас. Мактоминейга "Барселона"дан ташқари "Тоттенхэм" ва "Ньюкасл" жамоалари ҳам жиддий қизиқиш билдирмоқда.
Эслатиб ўтамиз, "Наполи" ярим ҳимоячини 2024 йилнинг ёзида МЮдан 21 миллион фунтга сотиб олганди. Скотт ўтган мавсум "Наполи" сафида 39 та учрашувда майдонга тушиб, 13 та гол урди ва 6 та голга ассистлик қилди. Шотландиялик ярим ҳимоячи ўтган мавсум А Сериянинг энг яхши футболчи деб эълон қилинганди.



