МЮ 2035 йилгача ҳар йили adidas га 10 млн. фунт жарима тўлаши мумкин
16 мар 2024 11:41
Янгиликлар
МЮ 2035 йилгача ҳар йили adidas га 10 млн. фунт жарима тўлаши мумкин
"Манчестер Юнайтед" бирор мавсум ЧЛ йўлланмасини қўлга кирита олмаса 10 млн. фунт йўқотади.
"Манчестер Юнайтед" ва adidas ўртасида имзоланган янги битимда 10 млн. фунтлик жарима банди ёзилган. Клуб ҳар сафар Чемпионлар лигасига чиқа олмаганда бу қоида ишга тушади.
МЮнинг adidas билан амалдаги шартномаси 2025 йилда якунига етади, "қизил иблислар" бу битимдан 750 млн. фунт ишлаб топишади. Янги битим 2035 йилгача амал қилади.
Унга кўра, МЮнинг эркаклар ёки аёллар жамоаси ҳар сафар миллий чемпионат, Англия Кубоги ёки континентал мусобақада ғалаба қозонса 4,4 млн. фунт бонус олади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди
ЖЧ саралаши. Португалия Роналдусиз рақиб дарвозасига 9 та тўп киритиб, мундиалга чиқди
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Фикрлар