“МЮ” 16 ёшли футболчи учун курашда “Ман Сити”ни ортда қолдирди

Aslanov Jasurbek
27 мар 2018
Польшанинг “Лех” клуби ҳимоячиси Лукаш Бейгер фаолиятини “Манчестер Юнайтед” жамоаси тизимида давом эттиради.

Польша ўсмирлар (U-16) терма жамоасининг 16 ёшли футболчиси ўтган йилнинг август ойида “МЮ”да тиббий кўрикдан ўтган эди. Қишда эса инглизлар Бейгернинг трансфери юзасидан “Лех” клуби билан келишиб олишганди.

Эътиборлиси, ҳам марказий ҳимоя, ҳам ўнг қанот ҳимоячиси позициясида бемалол ўйнай оладиган бу футболчига “Манчестер Сити” клуби ҳам жиддий тарзда қизиқиш билдирганди. Якунда “Қизил иблислар” “шаҳарликлар”дан устун келишди. 


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: