

Лондон клуби ва ярим ҳимоячи ўзаро келишувга кўра ўртадаги шартномани бекор қилди. Келишув 2021 йилнинг ёзига қадар давом этиши керак эди. Шу орқали хавбек "Рома"нинг тўлақонли футболчисига айланди. Ўтган мавсумда у римликлар таркибида ижара асосида 27 ўйинда қатнашди ва 9 гол ҳамда 6 ассист қайд этди.
31 ёшли Мхитарян бунга қадар "Шахтёр", Дортмунднинг "Боруссия"си ва "Манчестер Юнайтед" жамоалари таркибида ҳам ўйнаган. Арманистон термаси таркибида у 86 ўйинида 29 гол киритган.



