Мхитарян "Арсенал"дан кетиши ҳақида: "Балки, ўйиним Эмерининг фалсафасига мос келмагандир"

Ярим ҳимоячи Генрих Мхитарян "Арсеналь"дан "Рома"га ижарага ўтиши борасида фикр билдирди.

"Англия чемпионатига мослаша олмаганман десам нотўғри бўлади. Билмадим-у, аммо мураббий алмашиши муҳим роль ўйнади. Венгер таклифи билан "Арсенал"га кўчиб ўтдим, кейин мураббий алмашди — балки менинг ўйиним Эмери фалсафасига мос келмагандир. 

Бу футбол ва унда ҳамма нарса бўлиши мумкин. Асосийси мақсадимга эришдим: хар доим Англияда ўйнашни истардим. Ҳлзир ўзимни "Рома" ўйинларига созляпман. 

Бошқа таклифлар ҳам бўлди, бироқ кўп эмас. "Рома" ҳаммадан ҳам кўп уларни жамоасида ўйнашимни хоҳлашди ва бундан жуда хурсандман", - дейди Мхитарян.


Манба: armfootball.com