Музаффар Олимжонов: "Кейинги учрашувларда ҳам шу темпда давом этишимиз керак"

Omonjon To`xtamirzayev
13 авг 2024
Тошкентнинг "Бунёдкор" жамоаси Суперлиганинг ўтган турида ўз майдонида "Андижон"ни қабул қилди (2:0).

Мазкур учрашувдан сўнг "қалдирғочлар" ярим ҳимоячиси Музаффар Олимжонов фикрларини билдирди. 

"Оддий ўйин бўлмаслигини билар эдик. Иккинчи даврада биз учун ўткинчи учрашув йўқ. Шу боис боримизни беришимиз талаб этилади. "Андижон" билан ўйинга келсак, муҳими уч очкога эга чиқдик.  Мураббийларнинг кўрсатмаларини бажардик. Ғалаба билан мухлисларни, клубдагиларни табриклаймиз. 

Олдинда ҳам қийин баҳслар кутиб турибди. Худди шу темпда давом этишимиз керак",- дейди Музаффар Олимжонов. 

Маълумот учун, "Бунёдкор" навбатдаги турни 19 август куни Наманганда "Навбаҳор"га қарши ўтказади. 


Omonjon To`xtamirzayevМуаллиф
Манба: Championat.asia