Музаффар Музаффаров "Динамо" ўйинчисига айланди

Alisher
28 янв 2022
Суперлига янги мавсуми олдидан «Динамо» жамоаси селекция ишларини давом эттирмоқда.

Клуб мураббийлар штаби таклифига кўра, «Динамо» жамоаси сафига «Турон» ярим ҳимоячиси Музаффар Музаффаров келиб қўшилди. 26 ёшли футболчи билан бир йиллик шартнома имзоланди. 

Маълумот учун, Музаффар Музаффаров фаолияти давомида Суперлигада «Нефтчи» (2014, 2017), «Сўғдиёна» (2015, 2016), АГМК (2018), «Металлург» (2019), «Қўқон-1912» (2020) ва «Турон» (2021) клублари шарафини ҳимоя қилган. Хусусан, ўтган мавсум «Турон» сафида 23 ўйинда 2та голга муаллифлик қилган.


AlisherМуаллиф
Манба: "Динамо" матбуот хизмати