UZ

Сўнгги янгиликлар

10:17Флик "Реал" босими ҳақида: "Улар жуда жиддий рақиб. Лекин бошқа жамоалар ҳам бор"  1 09:53Шукуруллаев: "Уларга қарши баҳсда бор кучимизни бериб қўйдик"  2 09:26"Ливерпуль" АПЛ юлдузига қизиқиш билдирмоқда. Бироқ У Аморим жамоасида тўп сурмоқчи  0 09:00Неъматуллоҳ Рустамжонов: "Европа жамоаларининг бизнинг футболчилардан жисмоний ҳолати яхшироқ"  4 08:33Расман. "Бухоро" ва "Хоразм" плей-оффни сафарда ўтказади  4 08:08"Арсенал" билан шартнома имзолаш учун футболчи 5 клубга рад жавобини берди  0 07:45Суперлига. Бугун "Нефтчи" чемпионликни қўлга киритиши мумкин  32 01:50Гвардиола: "Чемпионлик учун ҳақиқий кураш энди бошланмоқда"  0 01:17Рубен Аморим: "Бизда ўсиш бор"  1 00:46Инглиз футболида қизиқ ҳолат: клуб бир ҳафта учун дарвозабон ижарага олди  2 00:26Луис Диас ЕЧЛда дисквалификация қилинди  5 00:09Артета ҳимоячисининг жароҳатига изоҳ берди  1 23:50Флик: "Нега Мессининг мураббийи бўлишни истамас эканман?"  1 23:30 Суперлига. "Андижон" – "Хоразм" 3:2   0 23:26БАА. "Бани Яс" "починни очди", "Дибба" пешқадамлардан биридан очко тортиб олди  0

Музаффар Музаффаров: "Динамо" фаолиятимдаги энг оғир жамоа, пешонамда бўлса яна Ўзбекистонда ўйнайман" Янгиликлар

Музаффар Музаффаров: "Динамо" фаолиятимдаги энг оғир жамоа, пешонамда бўлса яна Ўзбекистонда ўйнайман"

Ўзбекистонлик футболчилар хориж чемпионатларида совринларга эга чиқишда давом этади.

Музаффар Музаффаров тўп тепаётган "Моҳаммедан" Бангладеш кубогида ғолиб чиқди. Бу борада ҳамюртимизнинг фикрларини тингладик. 

- Бангладешга келганингизга 1 йил бўлди. Дастлабки мавсумдаги таассуротлар қандай?
- Дастлабки мавсум мен учун омадли ўтди. Барча учрашувларда 6та гол урдим. Олдинда яна битта учрашувимиз бор. Иқлим иссиқлигини ҳисобга олмаганда қолган ҳамма нарсага кўникиб кетдим.

- Кубокдаги ғолиблик ҳақида фикрингиз? Чемпионатда нима етишмади?
- "Моҳаммедан" мамлакат кубогида охирги маротаба 14 йил олдин ғолиб чиққан экан. Биз буни узоқ вақт ўтиб яна такрорладик. Чемпионатни ҳам яхши ўтказяпмиз. Айни пайтда учинчи ўринни қўлга киритиш учун имкониятимиз бор. Сўнгги тур кўп нарсага аниқлик киритади.

- Бангладеш чемпионатида ўртача маош қандай, ўзбек клубларидан фарқи борми?
- Бу ерда маошлар 5 минг доллардан бошланиб 70 минг долларгача. Ўзбек клубларидан фарқи маошлар ўз вақтида берилади.

- Легионерлар ва маҳаллий футболчиларга эътиборда фарқи борми, шароитлар, молиявий ва ташкилий томонлама?
- Тўғри маҳаллий футболчиларнинг савияси пастроқ. Лекин легионерлар ҳақиқатдан кучли, дея оламан. Ҳар бир жамоада 5 нафар легионер тўп тепади. Хорижлик футболчиларга шароитлар жуда яхши. "Моҳаммедан" шартнома таклиф қилмоқда. Бундан ташқари "Абаҳани Дака" клубидан ҳам чорлов бўлди. 20 июльгача ўзимни клубимда қоламан ёки "Абаҳани Дака"га ўтаман.

- Ўзбекистон чемпионатида очиғи сўнгги жамоаларингизда фаолиятиз кўнгилдагидек чиқмади. Бу нима билан боғлиқ бўлди? Мухлислар яна ажойиб ўйинлари, голлари бор Музаффаровни кўришадими?
- Ўзбекистонда "Динамо"да жуда қийналдим. Энг оғир жамоа бўлди, дея оламан. Пешонамизга ёзилган бўлса яна Ўзбекистонга қайтиб ўйнайман.


Нарзулла Сайдуллаев суҳбатлашди

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика