Мухлислар талқини бўйича Бундеслигада мавсум футболчиси аниқланди. Бу Левандовски эмас

Eldor Akmurzayev
25 май 2021
“Боруссия Д” форварди Эрлинг Холанд мухлислар овозига кўра, Германия чемпионатида 2020/21 йилги мавсумнинг энг яхши футболчиси деб тан олинди.

20 ёшли норвегиялик Бундеслигада 28 ўйинда қатнашиб, 27+6 натижага эришди. У мусобақа тўпурарлари рўйхатида Андре Силва (28 гол) ва Роберт Левандовски (41)дан ортда қолиб, учинчи бўлди.

Эслатиб ўтамиз, дортмундликлар мамлакат чемпионатини 3-ўринда якунлашди.


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: twitter.com/BlackYellow