UZ

Сўнгги янгиликлар

08:11«Валенсия» — «Реал Мадрид» учрашуви бошқа кунга кўчирилди. Нега?  3 07:42Суперлига. Бугун 23-турга старт берилади  0 03:25Англия лига кубоги. "Ман Сити" ва "Челси" мусобақани тарк этди. Тен Хагсиз МЮда йирик ғалаба ва бошқа натижалар  8 02:55Германия кубоги. "Майнц" "Бавария" олдида ожиз қолди. Мусиаладан хет-трик!  2 02:45А Серия. "Ювентус" "Парма" билан дуранг қайд этди, "Аталанта" "Монца"ни мағлуб қилди  4 00:40А Серия. "Интер" меҳмонда "Эмполи"ни йирик ҳисобда мағлуб қилди  1 00:35"Манчестер Юнайтед" клуб афсоналари иштирок этган видео орқали Де Йонг билан шартнома имзолашга уринган, аммо...  7 23:51ОЧЛ 2. "Насаф" – "Ал Ҳусайн" учрашувини қайси ҳакам бошқариши аниқ  3 23:30Аморим январда Каземиро, Антони, Эриксен, Линделёфни қўйиб юборишга тайёр. Мутахассис уларнинг ўрнига "Спортинг"дан ўйинчилар олиб келмоқчи  10 22:57Элит ОЧЛ. "Пахтакор" – "Ал Райян" учрашувини қайси ҳакам бошқариб бориши маълум  13 22:17Неймар Бразилия терма жамоасидан 2025 йилгача уни йиғинларга чақирмасликни сўради  10 21:50Агуэро "Олтин тўп" ҳақида: "Футбол фақат "Реал" учун эмас. Улар жуда эркаланиб кетишди"  46 21:25Пеп Гвардиола МЮнинг бўлажак бош мураббийи ҳақида гапирди  7 20:59"Барселона" 21 ёшли футболчиси билан узоқ муддатли янги шартномани имзолайди  6 20:32Александр Ежов: "10 киши бўлиб ҳам яхши ўйнадик ва вазиятларга эга бўлдик. Дуранг адолатли натижа бўлди"  1

Муваффақиятли битимлар: мавсумнинг биринчи ярмидаги энг яхши трансферлар (мутолаа учун) Янгиликлар

Муваффақиятли битимлар: мавсумнинг биринчи ярмидаги энг яхши трансферлар (мутолаа учун)

Яқин ойларнинг энг омадли битимларини кўриб чиқамиз.

Қишки трансфер ойнаси очилди. Клублар таркибни кучайтириш учун янги ўйинчиларни излашмоқда. Шу билан бирга, мавсумнинг биринчи ярми ортда қолди, демак ёзги трансферларни баҳолашнинг айни пайти. Улардан айримлари ҳақиқатдан ҳам анча омадли чиқди. Бугун мавсумнинг биринчи ярмидаги энг яхши ўтишларни кўриб чиқамиз.


Маркус Тюрам ("Интер", эркин агент)

"Интер" Тюрамни узоқ кузатди, аммо ҳар қанақасига битимни амалга оширишнинг уддасидан чиқилмади. "Нерадзурри" ўйинчи билан дастлабки келишувга эришди ва унинг Мёнхенгладбахнинг "Боруссия" клуби билан шартномаси якунланишини кутди. "Қора-кўклар" кута олганлиги сабаб мукофот олишди. Улар ҳам гол урадиган, ҳам ассист берадиган сифатли форвардга эга бўлишди. 26 ёшли ҳужумчи ҳозирда барча мусобақаларда 25та ўйинда майдонга тушиб, 8та гол ва 10та ассист қайд этди. У Лаутаро Мартинес ва Марко Арнаутович билан жуфтликда яхши кўринмоқда. "Интер" шубҳасиз бу трансфердан ютди.


Алехандро Гримальдо ("Байер", эркин агент)

"Байер"нинг жорий мавсумдаги асосий қаҳрамонларидан бири немис клуби Бельгиянинг "Юнион"ига 20 млн евро тўлаган Виктор Бонифасе ҳисобланади. Аммо, форвардга тез-тез гол уриш вазифаси юклатилди. Бошқа томондан, қанот ҳимоячиси юқори самарадорлик кўрсатмоқда. Шу билан бирга, у билан текинга шартнома имзолашган. Гап "Бенфика"дан кетиб "Байер"га тезда мослашган ва Хави Алонсо жамоасида ёрқин ўйин кўрсатаётган Гримальдо ҳақида кетмоқда. 28 ёшли фулбек ҳозирда барча мусобақаларда 24та ўйинда майдонга тушиб, 9та гол ва 7та ассист қайд этди. Испан бир мавсумдаги голлар бўйича ўз рекордини ўрнатди, олдинда мавсумнинг ярми бор.


Серу Гирасси ("Штутгарт", 9 млн евро)

Гирасси "Штутгарт"да унчалик янги ўйинчи эмас. У ўтган мавсумни немис клубида ижара асосида ўтказди, аммо клуб "Ренн" билан тўлақонли битимни ўтган ёзда расмийлаштирди. Бу катта бюджетга эга бўлмаган клуб учун жуда муваффақиятли бўлди. "Штутгарт" фаолиятидаги энг яхши мавсумини ўтказаётган форвард учун атиги 9 млн евро тўлади. 27 ёшли ҳужумчи айни дамда барча мусобақаларда 16та ўйинда майдонга тушиб, 19та гол ва 2та ассист қайд этди. Гирасси ярим мавсум учун самарадорлик бўйича ўз рекордини ўрнатди. У Бундеслигада энг яхши тўпурарлар рўйхатида фақатгина Харри Кейндан ортда қолмоқда. Гвинеяликнинг тез орада кучлироқ клубга ўтиш эҳтимоли юқори.


Гульельмо Викарио ("Тоттенхэм", 18,5 млн евро)

"Тоттенхэм" Уго Льорисга ўринбосар излаган пайтда трансфер бозорида яхши ишлади. "Шпорлар" французнинг кетишни хоҳлаётганини билишди ва унга жуда яхши ва қиммат бўлмаган ўринбосар топишди. Лондонликлар олдин итальян, ҳозирда эса инглиз ОАВ юқори баҳолаётган Викарио учун "Эмполи"га 18,5 млн евро тўлашди. Ўйинчининг олдин кучлироқ клубга ўтмагани тушунарсиз. Дарвозабон шунингдек янги мураббий Ангелос Постекоглунинг ўйин системасига ҳам идеал даражада мос тушди. Икки карра омад. "Шпорлар" юқори прессинг билан ўйнаган ҳолда кўп ўтказиб юборишмоқда. Аммо, Викарио жамоасини жуда кўп қутқармоқда. У ярим мавсумда АПЛда 65та сэйв ижро этди – бу лигада дарвозабонлар ичидаги олтинчи ва "катта олтилик" клубларидаги иккинчи ўриндир.


Жеймс Мэддисон ("Тоттенхэм", 46 млн евро)

"Тоттенхэм"дан яна бир яхши битим. Балки ўтган ёзда АПЛдаги энг яхши трансферлардандир. Постекоглу Мэддисонни олишни жуда хоҳлаганди. "Шпорлар" "Лестер" футболчиси билан 45 млн евро эвазига шартнома имзолашди. Бундай ўйинчи учун деярли кураш бўлмагани эса ғалати ҳолат. Мэддисон сабаб ҳам лондонликларнинг мавсумнинг илк ойларида Премьер-лиганинг энг яхши жамоаларидан бири бўлди. Энг яхши плеймейкернинг жароҳати "Тоттенхэм"га қаттиқ таъсир қилди, аммо ишлар ҳозирда унчалик ёмон эмас. 27 ёшли хавбек жароҳатга қадар АПЛда 11та ўйинда 3та гол ва 6та ассист ижро этганди. "Шпорлар" ҳозирча ЧЛ ҳудудидан ташқаридалар. Улар Мэддисон қайтиши билан топ-4 учун ҳақиқий даъвогарлардан бўлишади.


Харри Кейн ("Бавария", 95 млн евро)

Кейн "Бавария"га "Тоттенхэм"дан ўтган ёзда клуб тарихидаги рекорд трансфер сифатида ўтди. Мюнхенликлар ўша пайтга қадар ўйинчи учун 80 млн евродан ортиқ тўлашмаган, бу сафар эса деярли 100. Бошқа томондан, бундай футболчи учун юзлаб миллион ҳам арзийди. Англиялик "рекордмайстрлар"га ҳам, Бундеслигага ҳам дарҳол мослашди. 30 ёшли ҳужумчи ҳозирда барча мусобақаларда 22та ўйинда майдонга тушиб, 25та гол ва 8та ассист қайд этди. Кейн гол ҳам урмоқда, ассист ҳам қайд этмоқда. У Бундеслиганинг энг яхши тўпурарлари рўйхатини бошқармоқда ва "Олтин бутса" учун даъвогарлардан ҳисобланади. Таҳлилчилар ҳозирданоқ инглиз футболчиси "Бавария"да Роберт Левандовскидан ҳам кўпроқ муваффақиятга эришишини башорат қилмоқда.


Жуд Беллингем ("Реал", 103 млн евро)

Балки Беллингемнинг трансфери бутун ёздаги энг зўри бўлгандир. Айниқса унинг қанчалик тез "Реал"га мослашгани ва жамоага қандай фойда келтираётганини ҳисобга олсак. Ёш англиялик нафақат "қироллик" клубининг, балки бутун Ла Лиганинг энг яхши тўпурари ҳисобланади. 20 ёшли хавбек ҳозирда барча мусобақаларда 21та ўйинда майдонга тушиб, 17та гол ва 5та ассист қайд этди. Беллингем "қаймоқранглилар"нинг нега жорий мавсум чемпионлик учун курашаётганининг асосий сабабчилардандир. Жуднинг пайдо бўлиши билан бутун жамоа янги даражага чиқди.


Деклан Райс ("Арсенал", 116 млн евро)

Райс ва Мойсес Кайседо ўтган ёз АПЛнинг энг қиммат трансферлари бўлди. "Арсенал" ва "Челси" икки ўйинчи учун 116 миллион евродан тўлашди. Аммо, уларнинг жамоа ўйинига қўшаётган ҳиссаси фарқ қилади. Эквадорлик ҳали ҳам "кўклар"га мослашаётган бўлса (ярим таркиб каби), англиялик Шимолий Лондонда жуда яхши бошлади. У тўпни қайтаради, ҳужумларни ривожлантиради ва голлар уради. 24 ёшли хавбек ҳозирда барча мусобақаларда 28та ўйинда майдонга тушиб, 3та гол ва 2та ассист қайд этди. Бу таянч ярим ҳимоячиси учун яхши натижалар. "Вест Хэм" узоқ вақт энг яхши ўйинчисини қўйиб юборишни истамади, аммо жиддий товон пули шунга арзиди.


Footballhd.ru сайтидан Алишер Остонов таржимаси

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика