

Микель Артета германиялик ярим ҳимоячининг Чемпионлар Лигасидаги ўйинига юқори баҳо берди.
"У тобора яхшиланмоқда, ўзига бўлган ишончи ортиб бормоқда. Унинг иккита голи – жуда муҳим голлар, чунки улардан бири бизга ғалаба келтирди, кеча эса у ҳисобни очди. Муваффақиятларда унинг ҳиссаси катта", – деди Артета.
Эслатиб ўтамиз, кеча, 29 ноябрь куни "Арсенал" ўз майдонида "Ланс"ни йирик 6:0 ҳисобида мағлуб этган эди.



