UZ

Сўнгги янгиликлар

01:51Ла Лига. "Барселона" "Вильярреал" дарвозасига жавобсиз 4 та тўп киритди, Фатидан дубль   1 01:45А Серия. Роналдунинг голлари "Ювентус"га 1 очко олиб берди  38 01:40ПСЖ "Челси" хавбекини ижарага олиш ниятида   1 01:31ОЧЛ. Ҳамдаллаҳ "Ал Насср"ни чорак финалга олиб чиққан ўйиндан қайноқ ГАЛЕРЕЯ  0 01:15ОЧЛ. Ғарб минтақасида чорак финалнинг барча иштирокчилари маълум   9 01:00АПЛ. "Вест Хэм" "Вулверхэмптон"га ҳеч қандай имконият қолдирмади, Боуэнндан дубль   1 00:42ОЧЛ. "Ал Насср" "Ал Таавон"ни мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди   4 00:15Ла Лига. Лопеснинг дубли "Атлетик"ка ғалаба келтирди ва бошқа натижалар   0 00:08"Шанхай Шеньхуа" ҳужумчиси Стефан Эль-Шаарави Италияга қайтиши мумкин   0 00:05Спортчилар ижтимоий тармоқларда (Sunday)  0 23:42Роналду – энг обрўли спортчи   8 23:21Ла Лига. "Барселона" – "Вильярреал". Бошланғич таркиблар маълум: Коутиньо асосийда!   38 23:14А Серия. "Наполи" "Женоа" дарвозасига жавобсиз 6 та тўп киритди, "Милан" сафарда "Кротоне"ни ютди   3 22:58Хави: "Агар ВАР бўлганида, бошқа натижа ҳақида гапиришимиз мумкин эди"  10 22:56ЛаЛига. "Атлетико Мадрид" - "Гранада" 6:1  2

Мутолаа учун. Каррик ва МакКенна нима учун Сульшерга керак? Янгиликлар

Мутолаа учун. Каррик ва МакКенна нима учун Сульшерга керак?

Сафар ўйинлари якунига етганидан кейин Сульшер матбуот вакиллари билан суҳбатлашишига тўғри келади.

"Юнайтед" офисидаги барча ишларни бажаришади.

Замонавий футбол шундай катта тезликда ўзгармоқдаки, барча клублар ҳам олдингидек ўйинлардан кейин анъанавий суҳбатлар ёки пиво ичиш одатини бажариш учун вақт етказа олмаяпти, бироқ "Юнайтед" бунга вақт топмоқда. Ундан ташқари, ёш ёрдамчилар, яъни, 38 ва 33 ёшга кирган МакКенна ва Каррик ўзидан яхши таассурот қолдирмоқда ва кўплаб шундай учрашувларда қатнашишмоқда.

"Айтишим керакки, улар жуда, жуда ёқимли йигитлар. Шунингдек, камтар ва барча нарсани тез тушуниб олишади!", - деди уларнинг АПЛдаги айрим касбдошлари.

Фаолияти икки хил кўриниш олганига қарамасдан Каррик ва МакКеннанинг "Юнайтед" мураббийлар штабидаги ўрни юқори. Айтишларига кўра, уларнинг характери бошқаларникидан ажралиб туради. Улар Сульшер фаолиятида ҳам катта роль ўйнамоқда: Майкл ва Киран машғулотларнинг катта қисмини ўтишида ўз ҳиссасини қўшади ва "Манчестер Юнайтед" даражасидаги клуб таркибида ўйнаётган футболчиларнинг вазифасини тушунтириб беради.

Албатта, Каррикда катта тажриба бор. У қўлга киритилиши мумкин бўлган барча совринларга эга чиққан, АПЛнинг 5та ва ЕЧЛ соврини шулар жумласидан.

"Уларни барча ҳурмат қилади", - деди манба.

"Уларнинг таъсири катта. У мураббий, шу боисдан у ўзининг футболчилик фаолиятидаги ақл бовар қилмас тажрибасини футболчиларга сингдиришга интилади".

Жароҳати сабабли МакКеннанинг футбол фаолияти қисқа бўлди. У 2009 йилда бутсаларини михга илганди, ўшанда атиги 23 ёшда эди. "Тоттенхэм"да унинг оёғи сон қисмида муаммоси пайдо бўлди ва шу сабабли мураббий бўлишга қарор қилди. 2017 йилнинг июнь ойида у ФИФА Про-лицензиясини қўлга киритди.

"Майда деталларни тезда тушуниб олаётганидан ҳайратда қолганман, у жуда ҳам яхши ва иштиёққа тўла йигит", - деди уни ўша лицензияга ўқитган менежер.

МакКенна жароҳати сабабли футболчилар фаолиятини энди бошлайдиган пайтда уни тугатган.

Бироқ "Юнайтед"да барчага катта эътибор берилади, ҳар бир кишининг ўзига хос қарашлари бор, шу сабабли жамоанинг жисмоний ҳолати ёмон бўлганида тайёргарлик ҳақида саволлар туғилади.

Айрим мураббийлар Каррикнинг камгаплигини айтишади, ўз навбатида унинг бу хислати ўйин вақтида "у футболчиларга бақирадими" деган хаёлга келамиз.

"У футболчилик даврида кийиниш хонасидаги энг камгаплардан бири эди"

МакКенна Шимолий Ирландиядаги Эннискилленда таваллуд топган. Бунга қадар у 18 ёшгача бўлган футболчиларни шуғуллантирганди, кейинчалик у 2018 йилда "Юнайтед"нинг собиқ устози Жозе Моуриньюдан таклиф олди ва истеъфога чиққан Руи Фариянинг ўрнига ишга олинди.

"The Athletic" хабарига кўра, бошида жамоанинг тажрибали футболчилари унинг кўрсатмаларига амал қилишни исташмаган, шунингдек, раҳбарият ҳам Кираннинг методларини билмагани учун, унга доимо шубҳа билан қараган.

Бошқа бир жамоанинг футболчиларидан бири ўйин амалиёти кам ёш мураббийлар ҳақида ўз фикрини билдирди:

"Менимча, бу жуда ҳам қийин ҳолат, бироқ у яхши бўлгани учун ишониб ишга олгансиз".

Бошқа бир манба шундай дейди:

"Одамларга доимо вақт керак, сен энг зўри бўлсанг ҳам қисқа муддатда ўзгаришлар қила олмайсан. Агарда унга имконият берсанг, натижа ҳам сени кўп куттирмайди. Мураббий ёқмаётган бўлса, футболчилар ҳам ўз вазифаларини бажаришдан чарчашади. Бироқ МакКеннада бундай ҳолат кузатилмади".

Каррик ва МакКенна коронавирус пандемиясига қадар "Юнайтед"нинг мағлубиятсиз сериясида Сульшернинг жамоаси учун катта ҳисса қўшди ва бу ҳам уларнинг фойдасига роль ўйнади.

Маркус Рэшфорд, Антони Марсиаль, Харри Магуайр, Скотт Мактоминей, Дэниел Жеймс ва Люк Шоу ушбу мавсумда олдинга катта қадам ташлашди. Аарон ван-Биссака ҳамда Фред индивидуал машғулотлар сабабли жамоада катта ўринга эга бўлди.

Олдинроқ Фред ҳам маслаҳат бериш бобида Каррикдан зўри бўлмаслигини айтганди:

"У мослашиш плани ва ўтиш даврида менга жуда катта ёрдам берди", - деди Фред.

"Ҳар бир машғулотдан кейин биз вазиятни якунлаш ва паслар борасида ишлаймиз. У ўйинни яхши тушунади, катта тажрибага эга, шунингдек, қийинчиликлар ва етишмовчиликларни яхши билади. Майкл буни менга кўрсатишда чарчамайди".

Каррик сабабли МЮ 52 миллион фунтлик ярим ҳимоячисини ўзига келтириб олди

Каррик, ундан ташқари, Погбага ҳам жисмоний ҳолатини тезда яхшилаши учун иштиёқ бермоқда, у францияликка индивидуал машғулотлар тайинлаган.

Манба шундай дейди:

"Қачонки Майкл: "Тўпни айнан шу нуқтага йўналтиришингни истайман", - деб туриб, ўзи икки ҳимоячининг устидан тўпни тепиб кўрсатиб берганида, жуда ҳам чиройли кўринади. Футболчилар ҳам буни тез-тез такрорлашади. Бирор футболчи мураббийи ўзидан яхши футбол ўйнашини истамайди".

2017/18 йилги мавсум якунланганида Моуринью ажойиб ташаббус билан чиқди, Каррикнинг фаолияти якунланганидан кейин уни мураббийлар штабида олиб қолди:

"Ўшанда Жозе айрим муаммоларни Майкл орқали ҳал қилинишини тушунганди"

"У жуда ҳам хотиржам ва тартибли инсон. У Карррик айтган барча гапларни тушунади. Футболчиларнинг ўзини тутиши, мураббийларни тинглаши ва барча кўрсатмаларга қулоқ солишида ҳам Майклнинг ҳиссаси етарлича"

Уэс Браун ва Каррик 2008 йили ЕЧЛ соврини билан

"Юнайтед"нинг собиқ футболчисининг айтишига кўра, футболчилик фаолияти даврида Каррик бошқалар билан суҳбат қургани доимо вақт топган.

"У ёш футболчиларга жуда ҳам яхши муносабатда эди. Агарда у билан бирор бинонинг ёнида ёки физиотерапевт қабулида учрашиб қолсангиз, у сиз билан суҳбатлашиш учун тўхтарди. Футболчилар ҳам унинг маслаҳатларига қулоқ солишган. Майкл - дунёнинг энг яхши ярим ҳимоячиларидан бири бўлган"

МакКенна эса футболчилар билан бундай мулоқотга киришиб кетадиган инсон эмас, тан олиш керак - бундай бўлиш ҳаммага ҳам эмас, аммо футболчилик фаолиятини эрта якунлаган бўлишига қарамай Кираннинг мураббийлик тажрибаси жуда катта.

"Киран - ақлли ва қатъиятли инсон", - деди унинг яқин инсони.

"Про-Лицензияга ўқиш вақтида у доимий савол бериб, ўзининг билимларини кўпроқ бойитган йигирмадан бир одам. У барчасини тезроқ тушуниб олиш учун ҳам ўз фалсафасини ўзгартирмаган"

Каррик ҳам буни тан олади:

"Киран менга катта ёрдам бераётганини тан олиб ўтиш керак", - деди Майкл Каррик 2019 йил январида.

"Унинг мураббийликдаги тажрибаси юқори. Унинг ҳар бир ҳаракатлари мен учун янгилик бўлмоқда, шу боисдан мен ҳали ҳам таълим олиш жараёнидаман"

Кираннинг ҳаёт йўлини Брендан Рожерсникига ўхшатсак бўлади. Қизиғи шундаки, Рожерс "Ливерпуль" мураббийлигини ўз қўлига олганида МакКенна ҳам "Энфилд"да иш бошлаши мумкин эди, аммо у сўнгги лаҳзада "Тоттенхэм" ёшлар жамоасида қолишга қарор қилган. Ўша ерда у шуғуллантирган футболчи унинг энг яхши мураббий эканлигини айтди:

"У мен билан жуда ҳам яхши бўлган, шу сабабли ҳар куни мен максимум кучимни сарфлардим".

Болалигидан МЮ мухлиси бўлса ҳам МакКенна 2016 йили "Олд Траффорд"дан олинган таклифга ижобий жавоб бера олмади.

Ёшлар футболига қизиқувчиларнинг айтишига кўра, унинг жамоаси ажойиб ўйнаган: гавдали ҳимоячилар, ярим ҳимоядаги ўзгартирилмас трио, ҳужумчиларнинг идеал ўйинлари. Бир марта жамоасининг ёшлар ўртасидаги Англия Кубоги доирасидаги ўйинида жанжал ҳам бўлиб кетган экан.

"Уни жаҳлдор дея олмайман. Айта оламанки, у қилаётган ишини билиб туради"

"Ундаги бундай ишонч тинимсиз изланишлар ва тайёргарлик натижаси"

МакКеннанинг асосий жамоадаги фаолияти академияга ҳам бевосита таъсир қилмоқда. Киран ушбу мавсумда захира жамоасининг кўплаб ўйинларига ташриф буюрди ва бир ўйиндан кейин у жамоанинг кийиниш хонасига ҳам кириб борди. Бу август ойида "Рединг"га қарши ўйиндан кейин содир бўлди, ўшанда "Юнайтед" ёшлари чиройли ўйин кўрсатиб, 2:0 ҳисобида ғалабага эришганди. Ёш йигитлар 20 дақиқа мобайнида МакКеннанинг клуб ҳақидаги фикрларини тинглашди.

Ўша куни "Ли Спортс Виллиж" кийиниш хонасида Брендон Уильямс ҳам бўлганди. МакКеннанинг академияни яхшироқ билиши клубга ҳам жуда фойдали бўлди. Шунингдек, Мейсон Гринвуднинг ҳам ушбу мавсумдаги ўйинларидан завқ оляпмиз.

"Асосий жамоада ўйнай бошлаши билан, улар шахсият ҳақида кўпроқ билишлари керак. Буни истамаганлар эса ҳеч қайси клубга керак бўлмайди", - деганди ўшанда МакКенна.

"Катта стадионнинг психологик девори босими бўлади, бунга эса барча яхши таъсирлана олиши керак. Умид қиламанки, ёшлар буни тезда бўйсундира олишади"

Сульшернинг ўзи ҳам ажойиб мураббий, у  Сер Алекс Фергюсоннинг йўлидан кетмоқда ва ўз ёрдамчиларига қаттиқ ишонади. Футболчиларнинг жисмоний ҳолати ва жисмоний юкламаларга жавоб берадиган Мартин Пертуга ҳам у ишонч билдирган. Ундан ташқари, турнирлардаги ғолиблик тажрибаси ва машҳур футболчилар билан бирга ишлаган Майк Фелан ҳам шулар жумласидан.

Айримлар ўйин вақтида Феланнинг Сульшер ёнида ўтирмаслиги ғалати ҳолат деб ҳисоблашади. Бироқ бир нарсани ҳисобга олиш керак, айни дамда Феландан кўра Киран ва Майклга кўпроқ дарс ва амалиёт керак - бу эса билим олишнинг ажойиб имконияти.

Яна шуни қўшимча қилиш лозимки, ушбу жуфтлик асосий жамоанинг машғулотини ҳам ўз бўйнига олишни уддалайди. Буни биз ушбу мавсум ноябрь ойида Сульшер ва Фелан ёш таркибни "Астана"га қарши ўйинга олиб кетиб, асосий юлдузларни уларнинг қўлига ташлаб кетганидан билсак бўлади.

Бироқ кейинчалик АПЛ доирасида "Астон Вилла"га қарши ўйин унчалик чиройли якунланмади. Орадан вақт ўтиб, "Тоттенхэм" ва "Манчестер Сити" тор-мор этилди. Демак, футболчилар ўз мураббийи 6500 км узоқда бўлганида ҳам ўзларининг ҳолатини йўқотиб қўйишмаган.

"Ҳозирги тизим яхши ишлаяпти ва футболчилар тезда кўникишмоқда, бу рост. Лекин, масалан, уч марказий ҳимоячили тактикани хавф остига қўймаслик керак. Ҳа, бу мавсумда катта фойда бериши мумкин, "Юнайтед" ҳам ўз навбатида катта ўйинларда буни амалга оширди, бироқ айтишим мумкин - қўлга киритилган натижаларнинг барчаси машғулотлар самараси".

Шу сабабли Феланнинг "NHS" учун маблағ йиғиб берган стримида айтган гаплари қизиқарли тус олмоқда:

"Ўз вақтида олдинга қадам ташлаб, ўз футболчиларига босим бериб, уларни янада яхшилаш даражасига етиб келганимиз жуда ҳам муҳим", - деганди у.

У ёш мураббийларга шундай тавсиялар берганди:

"Ўзингизга бўлган ишончни сақлаб қолинг. Агарда бировларнинг ишини қайтармоқчи бўлсангиз, бу сезилиб қолади. Лекин бошиданоқ ўз йўлингизни ўзгартирмасангиз, албатта қачондир порлайсиз".

Каррик ва МакКеннада шундай бўлмоқда.

Миржалол Норматов таржимаси

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика