UZ

Сўнгги янгиликлар

22:10Саудия Арабистони шаҳзодаси "Барселона"ни сотиб олиши мумкин  0 21:39А Серия. "Наполи" меҳмонда "Удинезе"га мағлуб бўлди  1 21:13"Женоа" — "Интер". Таркиблар маълум  0 21:09АПЛ. "Ман Сити" йирик ғалабага эришди, Ҳусанов захирада қолдирилди, "Тоттенхэм"да эса йирик ҳисобда мағлуб бўлди  30 21:04"Самсунспор" — "Башакшехир". Таркиблар маълум  15 20:10Эрон Про лигаси. "Персеполис" ва "Трактор" ғалабага эришди, Ўрунов ва Ҳамробеков майдонда ҳаракат қилишди  1 19:31Ўзбекистонлик ҳакамлар “SEA Games Thailand 2025” мусобақасида фаолиятини давом эттиради  1 19:04А Серия. "Милан" 77-дақиқада тўп ўтказиб юборган ҳолда, ўз уйида "Сассуоло"ни мағлуб этолмади  8 18:08Суперлига ўтиш ўйинини ким бошқаради?  7 17:33Марко Станоевич Ўзбекистондаги фаолияти, "Насаф"дан кетиши ва унга қарши ўйнаган энг яхши футболчилар ҳақида гапирди   1 16:15"Насаф": Умар Эшмуродов билан шартнома узайтирилди  3 15:13"Гулистон" 16 декабрдан ўқув-йиғин машғулотларига киришади. Клуб президенти, директори ва бош мураббийи маълум  14 14:31"Тоттенхем" 70 миллионлик форвардни нишонга олди  4 13:57"Реал" янги ҳимоячининг трансфери бўйича келишиб олди  2 13:11"Реал" Камавингага нарх қўйди  7

Мутолаа учун. Эриксенни қутқарган қаҳрамон Янгиликлар

Мутолаа учун. Эриксенни қутқарган қаҳрамон

Эриксен ҳушидан кетганидан кейин Дания терма жамоаси шифокорлари ўзларини йўқотиб қўйдилар. Футболчининг ҳаётини реаниматолог сақлаб қолди.

Танишинг, қуйида расми келтирилган инсон Йенс Кляйнфельд – Кристиан Эриксен қутқарувида энг катта фаоллик кўрсатган шифокор. Айнан у футболчининг юрак уришини қайтa ишга туширган ва биринчи бўлиб ўзига келган Кристиан билан гаплашган.

Кляйнфельднинг спорт тиббиётидаги ютуқлари:

Кляйнфельд – анестезия, шошилинч ёрдам ва интенсив терапия соҳасидаги немис мутахассиси. У бир нечта миллий ва халқаро спорт ассоциацияларида шифокор бўлиб ишлайди.

- Жаҳон футболидаги допинг назорати тадбирларида қатнашади;

- Халқаро спорт тадбирларида тиббий уюшмани ташкил этиш ишларига бир неча марта жавобгар бўлган;

- Халқаро спорт ассоциациясининг антидопинг бўйича экспертлар гуруҳи аъзоси, допинг назорати тизимини ривожлантириш ва такомиллаштиришда бевосита иштирок этади.

Ҳодиса мутахассиснинг кўзи билан: Эриксен дефибриллятор зарба(разряд)лари орқали қутқарилди, даниялик шифокорлар воқеа кўламини тушунмадилар

Кляйнфельд ўйиндан бир соат олдин Копенгагендаги машғулотларга келган. У каби мутахассисларни эҳтимол, футболчиларнинг ҳаётини сақлаб қолиш учун махсус ўқитишган. Қарангки, шундай ҳолат рўй берди.

Йенс машғулот тугагандан сўнг "Паркен" стадиони трибунасидан жой олди:

"Мен воқеа содир бўлган жойнинг тўғрисида, қарама-қарши томонида ўтирган эдим. Биринчи у ерда жиддий нарса содир бўлган деб ўйламаган эдим. Аммо, кейин Дания терма жамоаси шифокорларининг реакциясини кўргач, бу оддий жароҳат эмаслигини англадим", – дейди доктор "Funke"га берган интервьюсида. 

Шундан сўнг Кляйнфельд ёрдам учун майдонга югурди - бу ҳолатда унинг тажрибаси ҳамкасбларига катта ёрдам берди:

"Футболчилар бошларини ушлаб туришарди. Мен бригадага майдонга чопиш учун ишора қилдим. Уларнинг ёнида дефибриллятор бор эди". Кейин олдимда ўтирган ҳамкасбларимга: "Биз ҳаракат қилишимиз керак", – дедим.

Кляйнфельд Кристиан томон югурганида унинг жамоаси аллақачон юрак массажини бошлаган ва электродларни Кристианнинг танасига улаб, дефибрилляторни тайёрлаганди:

"Биз унга зарба(разряд)лар бердик ва массажни давом эттирдик. Бир соат олдинги машғулотда қилганларимиз нажот топишда ҳал қилувчи рол ўйнади".

Дания терма жамоасининг тиббий жамоаси бундай вазиятда қандай ҳаракат қилишни тушунмадилар:

"Даниялик шифокорлар воқеа кўламини дарҳол англамадилар. Бундай дақиқаларда сиз тез ҳаракат қилишингиз керак, аммо мен уларни айблай олмайман: улар бутунлай бошқа жароҳатлар билан банд бўладилар ва юрак хуружини дарҳол тушуниб етишлари қийин. Мен буни биринчи марта Эриксеннинг тилини тортиб олишга уринишаётганида тушундим. Инсон ҳаётини бу тарзда сақлаб қолишнинг иложи йўқ".

Эриксен қутқариб қолинишида дефибриллятор муҳим рол ўйнади.

"Агар сиз дастлабки икки дақиқада беморни дефибриллятор билан таъминласангиз, уларнинг тирик қолиш эҳтимоли 90%ни ташкил қилади. Ҳар бир тўхташ дақиқаси уларни яна 10%га камайтиради. Тезкорлик – асосий нуқта. Эриксен элеткрошокни 2-3 дақиқа кутиб турди, шунинг учун у тирик қолиш учун барча имкониятларга эга эди", – деди Кляйнфельд.

Тез орада Кристиан ҳушига келди. Шифокор ушбу дақиқани жуда яхши эслайди:

"Мен ундан инглиз тилида сўрадим: "Сен биз билан биргамисан?". У "Ҳа мен шу ердаман", деб жавоб берди. Кейин қўшимча қилди: "Жин урсин, мен эндигина 29 ёшга тўлдим". Мен унга ҳозир ҳаммаси яхши эканлигини айтдим, у буни тушунди ва қўлини кўкрагига қўйди".

Дефибриллятор ва тиббий машғулотлар – Кристиан Эриксеннинг ҳаётга қайтганининг иккита асосий калитидир.

Ҳеч шубҳа йўқки, ушбу қутқарув – Евро-2020'нинг энг муҳим воқеаси.

Шерзод Нурматов таржимаси.

Рейтинг: +46   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика