Мусиала 2-4 ҳафтани ўтказиб юбориши мумкин

Sherzod Nurmatov
9 ноя 2023
"Бавария" ярим ҳимоячиси Жамол Мусиала "Галатасарой"га (2:1) қарши ЕЧЛ гуруҳ босқичи 4-тур учрашувида жароҳат олди.

20 ёшли футболчи ўйиннинг 40-дақиқасида алмаштирилди. Унинг ўрнига Томас Мюллер майдонга тушди.

Журналист Патрик Штрассернинг хабар беришича, Мусиаланинг сон мушаклари шикастланган ва тикланиш даври 2 ҳафтадан 4 ҳафтагача давом этади. "Бавария" бош мураббийи Томас Тухель бу маълумотни тасдиқлади.

"Энг яхши ҳолатда бу пай чўзилиши, ёмон ҳолатда – бу мушак толаларининг узилиши", – деди Тухель.

Мусиала жорий мавсум барча мусобақаларда "Бавария" сафида 14 та ўйин ўтказиб, 4 та гол урди ва 3 та голли пас узатди.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: uefa.com