Муроджон Зуҳуров: "Дарвозабонларга ҳам эътибор пайдо бўлганидан хурсандмиз"

Narzulla Saydullayev
19 апр 2018, 12:26
"Бунёдкор" дарвозабони Муроджон Зуҳуров ПФЛ талқинига кўра март ойининг энг яхши дарвозабони деб топилди.

Биз дарвозабоннинг фикрлари билан қизиқдик.

"Эътибор учун раҳмат. Биринчи марта ўтказилаётган тақдирлаш маросимида биринчи бўлганимдан хурсандман. Бу биринчи навбатда жамоадошларимнинг кўмаги. Шундай давом этишни хоҳлайман. Кейинчалик ҳам шундай совринлар олишга уринамиз. Ҳар доим ҳужумчиларга эътибор катта бўларди, энди дарвозабонларга ҳам ўзларини кўрсатиш учун имконият яратишади. Ўтган ойда Ботирали Эргашев ва Элдорбек Суюнов каби дарвозабонлар менда яхши таассурот қолдирди", - дейди март ойининг энг яхши дарвозабони Муроджон Зуҳуров.


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia