UZ

Сўнгги янгиликлар

17:01Марушич: “Фаворитмиз? Бугун бир лаҳза ҳаммасини ҳал қилиб юбориши мумкин”  2 16:49Ўзбекистон Суперкубоги: дублга эришган футболчиларни биласизми?  3 16:09Сардор Собирхўжаев: “80-90 фоиз легионер мураббий ва футболчилар Суперлигани жуда кучсиз деб ўйлаб келишади”  2 15:39Пётр Пажишек: "Пахтакор"га келишим? Европадан ташқарида ўйнаб кўрмоқчи эдим.  2 15:01Opta "Манчестер Сити"нинг муваффақиятига ишонмаяпти  7 14:17МЮ португалиялик юлдузга кўз тикди  2 13:30Ўзбекистон Суперкубоги тўпурарлари: Черан етакчи, Кошелев ва Акопянц ҳам рўйхатда бор  4 13:02"Барселона" ёз учун устувор мақсадни танлади  13 12:30"Ютқазиш ва хато қилишдан қўрқиб, мухлисларни зериктириб қўйишмаса бўлгани" — Суперкубок олдидан сўз Суперлига матбуот котибларига  12 12:01"Ливерпуль” Алиссон билан шартномани узайтирди  1 11:33"Манчестер Юнайтед" Давид Раумни нишонга олди  1 11:05Ўзбекистон Суперкубоги: “Насаф” энг кўп соврин ютган, “Пахтакор” энг кўп мағлубиятга учраган  8 10:45Макс Доуман кечаги голидан сўнг АПЛ тарихига кирди  0 10:16Финалиссима бўлиши учун Аргентина ўз талабларини қўйди, акс ҳолда...  6 09:41"Машъал" жамоа бош мураббийининг соғлиғи ҳақида маълумот берди  0

Мурод Ризаев: "Австралия ва Япония тушмаса бўлгани" Янгиликлар

Мурод Ризаев: "Австралия ва Япония тушмаса бўлгани"

Бугунги қуръа ташлаш жараёнидан олдин СПОРТ телеканали шарҳловчиси Мурод Ризаевнинг фикрлари билан қизиқдик.
- Австралия ва Япония терма жамоалари тушмаса бўлгани. Қолган жамоалар билан бемалол ўйнаса ва ютса бўлади. Шу ўринда бир нарсани аччиқ бўлсада айтишим керак, терма жамоамизнинг иккинчи саралаш боскичидаги ўйин сифати яхши эмас. Савияди ҳужумчилар йўқ. Игорь Сергеевнинг бир ўзи камлик қилади. Стандарт вазиятларда хилма-хиллик кўзга ташланмаяпти. Бизга ранг-баранглик керак. Футболчилар майдонда худди қўрқиб ўйнашаётгандек таассурот қолдиряпти. Ва энг асосийси, аксарият футболчиларимизнинг бугунги жисмоний ҳолати яхши эмас.

- Легионер футболчиларимиз ҳақида қандай фикрдасиз? Улар ўз клубларида кўрсатаётагн ўйинларини терма жамоада ҳам тўлиқ намойиш эта олилшяптими?
- Сардор Рашидов, Виталий Денисов, Одил Аҳмедов ва Анзур Исмоилов имкон қадар яхши ўйин намойиш этишяпти. Уларнинг ҳаракати бошқалардан ажралиб қолмоқда. Қолганлар ҳақида бир нарса дейиш қийин. Вадим Абрамов давридаги тажоввузкор ўйинимиз йўқолиб бораётганлиги ачинарли ҳолат. Кўпчилик қатори мен ҳам Сервер Жепаровнинг сальтоларини соғиндим. Менимча, қуръа тақвими биз учун омадли келди. Бундан максимал даражада фойдаланиш керак эмас, шарт. Лекин иккинчи саралаш босқичидаги ўйини билан ЖЧ-2018га чиқа олмайди. Ўйинни кучайтириш ва темпни ошириш керак. Терма жамоа бош мураббийи Самвел Бабаян кучли психолог. Савиясига ҳозирча бахо беролмайман. Тахминим Эрон, Жанубий Корея, Хитой, Қатар,Таиланд, Ўзбекистон. Шундай бўлса, ишимиз анча енгиллашади.

Камолиддин АЛИМОВ ёзиб олди
Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика