ЖЧ-2026да ҳар бир тайм учун мажбурий танаффус жорий этилади

Sherzod Nurmatov
6 мар 2026, 17:26
ФИФА 2026 йилги Жаҳон чемпионатида сув ичиш учун мажбурий тўхталишлар бўлишини маълум қилди.

Бу ҳақда Халқаро футбол федерацияси хабар берди.

Янги регламентга кўра, ҳар бир 45 дақиқалик таймнинг ўртасида ўйин 3 дақиқага тўхтатилади. Шундай қилиб, турнирдаги ҳар бир ўйинда икки марта мажбурий тўхташ бўлади.

Қайд этилишича, тўхталишлар барча учрашувларда бош ҳакам томонидан белгиланади ва улар об-ҳаво шароити ёки ҳаво ҳароратига боғлиқ бўлмайди.

ФИФА бундай танаффуслар киритилишини футболчилар соғлиғи ва жисмоний ҳолатини асраш билан изоҳлади.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: fifa.com