UZ

Сўнгги янгиликлар

14:55"Ньюкасл" эмблемасини янгиламоқчи  0 14:27"Хаби билан бутун футбол оламини ҳайратга солган жамоани шакллантирдик" — "Байер" спорт директори   1 14:00"Сурхон"нинг голида офсайд қайд этилишича ёрдамчи ҳакамнинг қарорига таянилган, VAR'да эса тасвирлар етарли бўлмаган — Эксперт ҳакамлар қўмитаси  12 13:31"Манчестер Юнайтед" тажрибали дарвозабон билан шартномани узайтирмоқчи  0 13:03"Барса" етакчилари Араухонинг "Реал"га қарши ўйнашига қарши  16 12:37Ким чемпион? Гёкереш ёки Ди Мария? Бугун Португалияда мавсум ўйини бор  4 12:17Ямаль машҳур бренднинг элчиси бўлди  2 11:49Рафаэл Леау АПЛнинг топ-клублари диққат марказида  0 11:20Ички ҳиссиёт. "Насаф" бугун Қаршида очко йўқотади(ми)?  17 11:12Роналду "Спортинг"га ўтишга яқин. Португалиялик ЖЧ-2026га қадар ватанига қайтмоқчи  9 10:46"Арсенал" асосий футболчиси билан музокараларни бошлади  3 10:16«Реал» Алонсо учун «Байер»га қанча товон пули тўлаши маълум бўлди  16 09:45Испания терма жамоаси футболчиси "Арсенал" билан келишувга эришди  10 09:17Пол Робинсон: "МЮ ва "Тоттенхэм" ЕЧЛга тайёр эмас"  12 08:50Салоҳ — журналистлар талқинига кўра АПЛда мавсумнинг энг яхши футболчиси  14

Муҳсин Низомиддинов: "Ўртага Суперлига йўлланмаси тикилгани учун йигитларда босим кузатилди" Янгиликлар

Муҳсин Низомиддинов: "Ўртага Суперлига йўлланмаси тикилгани учун йигитларда босим кузатилди"

Суперлига ўтиш ўйини доирасидаги "Қўқон-1912" – "Қизилқум" (1:2) учрашувидан сўнг қўқонликлар бош мураббийи Муҳсин Низомиддинов фикрларини билдириб ўтди.


- Ўйин ҳақида

- Мухлисларбоп ўйин бўлди. Ўртага Суперлига йўлланмаси тикилгани учун йигитларда босим кузатилди. Оғир ўйин бўлишини кутгандик. Айрим футболчиларда шамоллаш бор эди, лекин шунга қарамай, футболчилар борларини бериб ўйнашди. Ҳаёт давом этади. "Қизилқум" жамоасини Суперлигада қолгани билан табриклаймиз. Мухлислардан узр сўраймиз. Улар қандай об-ҳаво кузатилмасин, бир йил давомида бизни қўллаб-қувватлаб туришди. 

- "Қўқон-1912" ниманинг ҳисобига мағлубиятга учради деб ўйлайсиз? Тажрибами ё чарчоқми? 

- Битта ўйинда ҳамма нарса бўлиши мумкин. Мағлубият сабаби озгина диққат-эътиборли бўлиш етишмади. Бошида диққат-эътиборни йўқотиб, кичик хатоларга йўл қўйдик.

- Санъат Шиховни нега асосий таркибда туширмадингиз? Жароҳати бормиди?

- Йўқ. Бир ойда 2 та ўйинда қатнашдик холос. Ўртоқлик ўйинлари ҳам бўлди, аммо бу расмий эмас. Жамоамизда вирус тарқалиши рўй берди. Санъат Шихов ҳам шамоллаб қолди. Асосий таркибда ўйнашга кучи етмайди деб, захирадан ўйинни кучайтиришга туширишни истагандим. 

- Анвар Ҳожимирзаевга бошқа жамоалардан таклифлар борми?

- Кўрамиз. Йигитлар билан шартномамиз бор. Анвар Ҳожимирзаев бошқа жамоада бундан ҳам яхши ўйнай олади, аммо "Қўқон-1912"нинг уни қўйиб юбориш нияти йўқ.

Рейтинг: -8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика