UZ

Сўнгги янгиликлар

17:32"Реал" яна бир ҳимоячисини йўқотди  2 17:07​Breaking! Салоҳ "Интер"га қарши ўйин қайдномасидан тушиб қолди  3 16:42"Истиқлол" — Тожикистон чемпиони!  4 16:27"Нефтчи" мураббийи Бошкович штабида иш бошлади  1 16:01"Сўғдиёна" икки футболчиси билан ҳамкорликни давом эттиради  0 15:35Суперлига ўтиш ўйинида ишловчи ҳакамлар маълум  5 14:57Буадди Европа элитаси орасида талаш бўлмоқда  0 14:29"Реал" ва "Барселона" "Манчестер Юнайтед" футболчиси учун курашади  3 14:00"Локомотив" "Динамо" ҳимоячисига жиддий қизиқмоқда  0 13:31"Нефтчи"ни тарк этган футболчи "Навбаҳор"га ўтмоқда  9 13:04"Барселона" етакчисини "Манчестер Сити"га сотмайди  1 12:27Мареска "Челси" ҳужумчиси жиддий жароҳат олганини тасдиқлади  5 11:59"Андижон" "Сўғдиёна" ва "Нефтчи" ҳимоячиларига кўз тикди  3 11:37"Ливерпуль" Салоҳни "Интер"га қарши ўйин қайдномасига киритмайди  9 11:09"Реал" трансферлари тақдири Винига боғлиқ  10

Муҳсин Низомиддинов: "Ўртага Суперлига йўлланмаси тикилгани учун йигитларда босим кузатилди" Янгиликлар

Муҳсин Низомиддинов: "Ўртага Суперлига йўлланмаси тикилгани учун йигитларда босим кузатилди"

Суперлига ўтиш ўйини доирасидаги "Қўқон-1912" – "Қизилқум" (1:2) учрашувидан сўнг қўқонликлар бош мураббийи Муҳсин Низомиддинов фикрларини билдириб ўтди.


- Ўйин ҳақида

- Мухлисларбоп ўйин бўлди. Ўртага Суперлига йўлланмаси тикилгани учун йигитларда босим кузатилди. Оғир ўйин бўлишини кутгандик. Айрим футболчиларда шамоллаш бор эди, лекин шунга қарамай, футболчилар борларини бериб ўйнашди. Ҳаёт давом этади. "Қизилқум" жамоасини Суперлигада қолгани билан табриклаймиз. Мухлислардан узр сўраймиз. Улар қандай об-ҳаво кузатилмасин, бир йил давомида бизни қўллаб-қувватлаб туришди. 

- "Қўқон-1912" ниманинг ҳисобига мағлубиятга учради деб ўйлайсиз? Тажрибами ё чарчоқми? 

- Битта ўйинда ҳамма нарса бўлиши мумкин. Мағлубият сабаби озгина диққат-эътиборли бўлиш етишмади. Бошида диққат-эътиборни йўқотиб, кичик хатоларга йўл қўйдик.

- Санъат Шиховни нега асосий таркибда туширмадингиз? Жароҳати бормиди?

- Йўқ. Бир ойда 2 та ўйинда қатнашдик холос. Ўртоқлик ўйинлари ҳам бўлди, аммо бу расмий эмас. Жамоамизда вирус тарқалиши рўй берди. Санъат Шихов ҳам шамоллаб қолди. Асосий таркибда ўйнашга кучи етмайди деб, захирадан ўйинни кучайтиришга туширишни истагандим. 

- Анвар Ҳожимирзаевга бошқа жамоалардан таклифлар борми?

- Кўрамиз. Йигитлар билан шартномамиз бор. Анвар Ҳожимирзаев бошқа жамоада бундан ҳам яхши ўйнай олади, аммо "Қўқон-1912"нинг уни қўйиб юбориш нияти йўқ.

Рейтинг: -8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика