UZ

Сўнгги янгиликлар

11:20МЮ Харри Магуайр бўйича якуний қарорга келди  2 10:42Исроиллик футболчи 99 йилга футболдан четлатилди  7 10:15"Реал"нинг икки нафар футболчиси фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттириши мумкин   1 09:47Футзал. Бугун 5-тур баҳсларига старт берилади  0 08:55Португалия ЖЧ йўлланмасини қўлга киритганидан сўнг Роналду қисқа фикр билдирди  34 08:28Англия терма жамоаси 71 йиллик рекордни такрорлади  8 08:00"Йўқ, йўқ. Биз Криштиану билан кучлироқмиз" Португалия терма жамоаси бош мураббийи Роналдусиз терма жамоанинг ўйини ҳақида  18 07:27ЖЧ-2026 саралаши. Африка қитъасида финал учрашувида сенсация қайд этилди  2 02:57ЖЧ саралаши. Италия ўз уйида Норвегияга мағлуб бўлиб, ЖЧга йўл олиш масаласини кейинга қолдирди, Исроил Молдовани йирик ҳисобда таслим этди  11 00:58ЖЧ саралаши. Украина, Франция, Англия ва Сербия ғалабага эришди  4 00:10U-17 ЖЧ. Нимчорак финалга чиққан Ўзбекистоннинг бугунги машғулотларидан суратлар  2 23:33Роберт Левандовски фаолиятини Италияда давом эттириши мумкин  3 22:32"Реал" Бундеслигада янги чап қанот ҳимоячиси топди  1 21:38"Милан" форварди АПЛга кўчиб ўтиши мумкин  0 21:02ЖЧ саралаши. Португалия Роналдусиз рақиб дарвозасига 9 та тўп киритиб, мундиалга чиқди  151

Муҳсин Низомиддинов: "Мақсадимиз — Суперлигага йўл олиш ва инфраструктурани яхшилаш" Янгиликлар

Муҳсин Низомиддинов: "Мақсадимиз — Суперлигага йўл олиш ва инфраструктурани яхшилаш"

Про лиганинг 1-туридан ўрин олган "Машъал" — "Қўқон-1912 (0:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Муҳсин Низомиддинов матбуот анжуманида иштирок этди.

- Ўйин ҳақида...

- Авваламбор, мухлисларимизни янги мавсум бошлангани билан табриклайман. Ўйинга келсак, ёмғирли об-ҳаво бўлишига қарамасдан, иккала жамоанинг яхши тайёргарлик кўргани билинди.

- Ўйиндан аввал "Қўқон-1912" фаворит ҳисобланганди, бироқ учрашув давомида бунга гувоҳ бўлмадик. Жамоа кўп хатога йўл қўйди...

- Юқорида таъкидлаганимдек, иккала жамоа ҳам яхши ўйин намойиш этди. Беллашув давомида 5-6 та хавфли вазият ярата олдик. Деярли 80 дақиқа давомида йигитлар бир хил темпда тўп тепишди. Қолаверса, об-ҳаво ҳамда йўл чарчоғи ўз таъсирини ўтказди. 

- Футболчиларнинг рўза тутишига қандай қарайсиз?

- Бу футболчининг ўзига боғлиқ. Хорижда мусулмонлар оғиз очгач, кечқурун футбол ўйнашади. Уларда жисмоний ҳолат ва энергия юқори даражада. Мен йигитларга бу борада буйруқ бера олмайман. Агарда рўза тутиш футболчиларга қийинчилик туғдирса, уни ўйлаб кўрамиз. 

- "Қўқон-1912" раҳбарияти томонидан жамоа олдига аниқ вазифа қўйилганми?

- Ёдингизда бўлса, жамоани биринчи давра сўнгида қабул қилиб олдим. Етакчилардан анча ортда эдик. Ўйинлар давомида тафовутни 1 очкогача қисқартирдик. Мақсадимиз — Суперлигага йўл олиш, шунингдек, инфраструктурани яхшилаш.

- "Машъал" майдони бугунги ёмғирли об-ҳавога тайёрмиди?

- Чемпионат бошида ҳамма майдон бир хил. Мавсум бошида майдонлар ёмон ҳолатда бўлмайди. 

- Ўтган мавсум сўнгги турида "Машъал"ни 4:2 ҳисобида мағлуб этгансизлар. Бугун эса ҳисоб очилмади. Мавсум аввали бўлгани учун гол кўрмадикми бугун?

- Ҳа. Бу ҳолат Суперлига жамоаларида ҳам кузатилди. Дастлабки турлар оғир ўтади. Чунки футболчилардаги жисмоний ҳолат ва ўйин амалиёти етишмаслиги сезилади. Вақти келиб, бу ўрнига тушади.


Рейтинг: -2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика