АПЛ. "Арсенал" меҳмонда муҳим ғалабага эришди, "Челси" эса "Астон Вилла"ни йирик ҳисобда мағлуб этди

Alisher Ostonov
5 мар 2026, 02:35
АПЛ 29-тур доирасидаги ўйинлар бўлиб ўтди.

Букайо Саканинг 9-дақиқада урган голи ўйинда ягоналигини сақлаб қолди ва “тўпчилар”га муҳим уч очкони тақдим этди.

“Челси” эса меҳмонда “Астон Вилла”ни 4:1 ҳисобида таслим этди. Қайд этиш керакки, “аристократлар” ҳужумчиси Жоау Педру хет-трик қайд этди.

“Арсенал” АПЛ турнир жадвалида 30 ўйиндан сўнг 67 очко билан биринчи ўринда бормоқда. Иккинчи ўринда 29 та ўйин ўтказган “Ман Сити” жойлашган (60 очко).







Alisher OstonovМуаллиф
Манба: championat.asia