Муҳиддин Худоёров: “Жамоа ғалабаси шахсий рекордлардан устун туради”

Narzulla Saydullayev
18 апр 2016
“Бухоро” — “Андижон” жамоалари учрашуви (5:2) сўнгида, бухороликлар дарвозабони Муҳиддин Худоёров ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

- Ўйин жуда қизиқарли бўлди. Тўрт ўйиндан буён гол ўтказмаётган эдим. Афсуски ушбу “қуруқ” серия шу ўйинда якунига етди. Аммо бу футбол. Ҳеч нарсага мутлоқ эришолмайсан. Энг асосийси жамоамиз чиройли ўйинда чиройли ғалабага эришди. Бу менинг шахсий рекордимдан анча устун ва муҳимдир. Жамоадошларим майдонда фантастик ўйин намойиш этишди. Мухлисларнинг далдаси эса ундан-да ортиқ бўлди. Бунинг учун мухлисларга раҳмат айтаман, - дейди дарвозабон.

“Бухоро” ПФК Матбуот хизмати.


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia