

- Футбол 90-дақиқадан кейин ҳам ўйналади. Охиригача кучни бериш керак эди. Ҳимояда пала-партишлик рўй берди. Бундан ҳулоса чиқарамиз деган умиддаман.
- Захирага олинганингиздан кейин жахлингиз чиққандек кўринди. Бунга сабаб нимада?
- "Пахтакор" яхши жамоа, футболчиларида тажриба жуда катта. Бундай ўйинларда ҳар бир футболчи ўйнагиси келади. Кўпроқ ўйнашни истагандим.
- Сизнинг ижроингизда узоқ масофадан голлар кўрмай қўйдик.
- Ҳозиргача 14та ўйин ўтказган бўлсак, буларнинг барчасида чап қанот ҳимоясида ўйнадим. Ҳали ўз позициямда ўйнамадим. Агарда ўз жойимда ўйнасам, шундай голлар бўлиб қолар.
- "Насаф" учун энг қийин рақиб қайси жамоа?
- Ҳар бир ўйин қийин бўлмоқда. Бизнинг майдонимизда бўладиган ўйинларда рақиблар ҳимояда ўйнайди. "Пахтакор" ҳам бугунги ўйинга ўзига яраша тайёргарлик кўрган. Ўтган ҳамма ўйиннинг ўзига яраша қийинчилиги бўлди деб ўйлайман.



