UZ

Сўнгги янгиликлар

12:09Муҳаммадали Ўринбоев: "Европага яна йўл олиш? Яхши янгиликлар бўлиб қолади"  0 11:48Иброҳим Ибрагимов: "Хорижлик мураббийнинг кўрсатмаларини тўлиқ англамагандирмиз"  3 11:23"Интер"ни икки ҳужумчи тарк этиши мумкин  0 09:53Германиянинг 6 карра чемпиони 7 йиллик танаффусдан сўнг Бундеслигага қайтди  7 09:25“Барселона“ “Эл Класико“ олдидан икки футболчисини қайта тиклаганини эълон қилди  15 09:24Суперлига. Бугун 9-тур якунланади  1 08:51“Пахтакор“ “Бухоро“ни йирик ҳисобда мағлуб этган баҳсдан ФОТОГАЛEРEЯ  1 08:23Sofascore. “Ризеспор“ мағлуб бўлган баҳсда Алиқулов неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 07:56ОФК Чақирув кубоги. Қўшниларимиз бош совринга эга чиқишди  5 07:25Мессининг голи ҳам “Интер Майами“га йирик мағлубиятдан қутилиб қолишга ёрдам бермади  8 01:59ЛаЛига. "Атлетико" Сорлотнинг 23 дақиқадаги покери эвазига йирик ғалаба қайд этди  1 01:18Муҳаммад Салоҳ: "Буни ҳеч ким кутмаганди"  4 00:44Камолиддин Тожиев: "Морейра штабида ишлашим керак бўлганди"  19 00:09Илёс Зейтуллаев: "Қаршида "Насаф"дан очко олиш кўп нарсаларни англатади"  2 23:57Улуғбек Бакаев: "6:0 ҳисобида мағлуб бўлиш жуда оғриқли"  14

Муҳаммадали Ғиёсов: "Олдимизга қўйилган вазифани бажардик. Мақтовларга эътибор бермай, ишлашда давом этишим керак" Янгиликлар

Муҳаммадали Ғиёсов: "Олдимизга қўйилган вазифани бажардик. Мақтовларга эътибор бермай, ишлашда давом этишим керак"

"Қизилқум" жамоаси Суперлигага ўтиш ўйинида меҳмонда "Қўқон-1912" билан куч синашди.

Мазкур учрашувда Муҳаммадали Ғиёсов ва Ислом Кенжабоевнинг голлари навоийликларга ғалаба келтирди. Учрашувдан сўнг Муҳаммадали Ғиёсовнинг фикрлари билан қизиқдик. 

"Рақиб сафида яхши футболчилар борлигини ва бизга осон бўлмаслигини билар эдик. Жамоамизни қўллаб-қувватлаган Навоий халқига миннатдорчилик билдираман. Қийин мавсум ўтганига қарамасдан, олдимизга қўйилган вазифани бажардик. Ёзда "Қизилқум"ни Суперлигада сақлаб қолиш йўлида жамландик. Барчамиз бир мақсад йўлида ҳаракат қилдик. Мухлислар олдида уялиб қолмадик. 

Ўзимга келсак, охирги пайтларда кўпчилик ижобий фикр билдирмоқда, лекин мукаммал эмаслигимни, камчиликларимни биламан. Катта мақсадларим бор. Уларга эришиш учун ҳар куни ишлашим, тўхтаб қолмаслигим керак. 

"Олимпик" билан Суперлигага чиққанимиз ва кечаги ғалабани таққослаб бўлмайди. Иккиси ҳам тарихда қоладиган натижа бўлган. Мазкур жараёнларни эслашнинг ўзи ёқимли ҳиссиётларни беради. 

Кейинги режаларим ҳақида аниқ бир гап айта олмайман. Бир қарорга келганим йўқ, лекин легионерга айланиш ҳаракатидаман", – дейди Муҳаммадали Ғиёсов.

Абдулазиз Искандаров ёзиб олди

Рейтинг: -1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика