Муҳаммад Сафо Фозилов: "Иккинчи бўлимга таблодаги ҳисобни унутган ҳолда чиқдик"

Omonjon To`xtamirzayev
31 июл 2023
"Сўғдиёна" жамоаси Суперлиганинг 14-турида Тошкентда "Бунёдкор" меҳмони бўлди (2:0).

Мазкур учрашувдан сўнг жиззахликлар сафидаги собиқ "қалдирғоч" Муҳаммад Сафо Фозиловнинг фикрлари билан қизиқдик. 

"Бунёдкор" тўп билан яхши муомала қилади. Уйда ҳам, меҳмонда ҳам биринчи рақам остида ўйнайди. Мазкур факторларни ҳисобга олиб тараддуд кўрган эдик. Қийналдик, дея оламан. Бу учрашувда вазиятлардан фойдаланган жамоа ғалаба қозонди. Ғалабадан хурсандмиз. Бу ютуқни ота-онамга бағишлайман. 

Иккинчи бўлимга таблодаги ҳисобни унутган ҳолда чиқдик ва ўйинни 0:0 ҳисоби билан бошладик. Хотиржамликка берилишга ҳаққимиз йўқ эди", - дейди Муҳаммад Сафо Фозилов.

Абдулазиз Искандаров ёзиб олди


Omonjon To`xtamirzayevМуаллиф
Манба: championat.asia