

“Бу ерда бўлишдан бахтлиман. Жамоадошларим ва мухлислар учун боримни беришни хоҳлайман. Менда ҳар куни Неймар ва Мбаппедан ўрганиш имконияти бор. Ҳаммаси мен учун яхши кечмоқда. Майдонда боримни бериш ва жамоага катта мақсадларга эришишда ёрдам кўрсатиш менга ёқади. Олдинда “Истанбул”га қарши яна бир яхши ўйин кутиб турибди. Тарих тарихда қолди. Уларда яхши жамоа бор. Биз кейинги босқичга чиқишга бор диққат-эътиборимизни қаратганмиз”, — дейди Кин.



