

Айни вақтда 63 ёшли мутахассис "Бенфика" устози ҳисобланади. Мураббий ва Лиссабон жамоасининг келишувига кўра, кимдир Моуриньюни шартнома тугашидан аввал қўлга киритишни истаса, "Бенфика" ҳисоб рақамига 7 миллион евро ўтказиб бериш лозим.
Маълумот учун, Португалия жамоаси мураббий билан хайрлашиш ниятида эмас ва унга янги яхшиланган шартнома таклиф қилишни режа қилган. Моуриньюнинг ўзи эса келажаги борасидаги қарорни мавсум якунидан сўнг қабул қилишини маълум қилган.



