UZ

Сўнгги янгиликлар

22:44Усмон Дембеле ФИФА талқинига кўра йилнинг энг яхши футболчиси деб топилди!  0 22:33The Best: Луис Энрике ФИФА талқинига кўра йил мураббийи деб топилди  2 22:14Сауль: "Реал"нинг мухлислари йўқ. Стадионга борсангиз, ҳеч нарсани ҳис қилмайсиз"  5 21:27Акмал Мозговой Жаҳон чемпионатидаги рақиблар, "Насаф"нинг Элит ОЧЛдаги иштироки ва "Банияс" ҳақида гапирди  0 20:55Мусиала 164 кундан сўнг "Бавария"нинг умумий гуруҳида машғулотларида қатнашди  1 20:25Расман: "Аякс" июль ойидан бери клубсиз бўлган "Арсенал" собиқ ҳимоячиси билан шартнома имзолади  1 19:58Мирзаҳаким Тўхтамирзаев "Интерфутбол" кўрсатувининг яралиш тарихи ҳақида сўзлаб берди  4 19:36Расман: Ойбек Рустамов — "Насаф" ўйинчиси  3 19:22ПСЖ Мбаппе ишида ютқазди ва йирик миқдорда компенсация тўлайди  1 18:55"Жар" стадиони "Фейр-плей" совринига лойиқ кўрилди  4 18:34Бруну Фернандеш: "Манчестер Юнайтед" кетишимни истаган, бундан кўнглим оғриган"  4 18:12Александр Хомяков: "Аввало, руҳий босимни енгиб ўтишимиз лозим эди"  7 17:58Неъматулла Қуттибоев: "Маҳорат ўз сўзини айтди"  7 17:35Доннарумма — ФИФА талқинига кўра 2025 йилнинг энг яхши дарвозабони  1 17:09Мирзаҳаким Тўхтамирзаев футбол шарҳловчилигига қандай кириб келганини айтди  6

Моуриньюдан Гвардиолага жавоб Янгиликлар

Моуриньюдан Гвардиолага жавоб

Жозе Моуринью Хосеп Гвардиоланинг АПЛ совринлари борасидаги сўзларига жавоб қайтарди.

1 декабрь куни "Ливерпуль" жамоаси "Манчестер Сити"ни 2:0 ҳисобида мағлуб қилди. Иккинчи бўлимнинг охирида "Энфилд"даги мухлислар Пепга қарата: "Эрталаб сени истеъфога чиқаришади!", деб бақиришди. Бунга жавобан мураббий рақиб мухлисларига қарата 6та бармоғини кўрсатди. "Шаҳарликлар" унинг қўлостида АПЛни айнан шунча марта ютишган.

Кейинроқ ижтимоий тармоқларда худди шунга ўхшаш ҳолатда рақиб мухлисларига 3та бармоғини кўрсатган Моуриньюни расмини Гвардиоланики билан бирга ишлата бошлашди. Жозе МЮни бошқариб юрган кезлари "Тоттенхэм"дан 0:3 ҳисобида енгилганидан кейин рақиб мухлисларига 3та бармоғини кўрсатиб АПЛни 3 бор ютганига ишора қилган. Гвардиола эса шу ҳолатга ўз фикрини қуйидагича билдирди: "У (Моур) АПЛ бош совринини 3 марта ютган, мен эса 6 марта". Моуринью ҳар уччала чемпионлигини "Челси" бошқарувида қўлга киритган.

"Гвардиола менинг манзилим сари АПЛ совринини олти марта ютганини, мен эса 3 марта ғолиб бўлганимни гапирибди. Лекин, мен уччала чемпионлигимни ҳам ҳалол ва тоза йўл билан қўлга киритганман.

Агар мен ютқазсам рақибни табриклайман, чунки у мендан яхшироқ бўлгани учун ютган. 150та иш кўриб чиқилаётган паллада ғалаба қозонишни хоҳламайман.

Мен ғалаба қозонишни хоҳлайман, лекин мен буни тоза ва ҳалол йўл билан қилишни хоҳлайман", - деди "Фенербахче" бош мураббийи Жозе Моуринью.


2023 йилнинг февраль ойида АПЛ "Манчестер Сити"ни 2009-2018 йилларда 115та ҳолатда молиявий қоидаларни бузганликда айблаган. Бу иш бўйича тингловлар сентябрь ойида бошланган, ҳукм эса кейинги йилнинг баҳорида чиқиши кутилмоқда.

Рейтинг: -4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика