Моуринью: "Ҳакам Моуриньюга карточка кўрсатганман деб мақтаниб юради"

Alisher
9 фев 2022, 12:54
"Рома" бош мураббийи Жозе Моуринью "Интер" (0:2)га қарши Италия Кубоги 1/4 финали доирасидаги ўйиндан сўнг бош ҳакам Марко Ди Беллонинг иши ҳақида гапирди.

"Албатта, иккинчи гол ўйин тизгинини ўзгартирди, шунингдек ҳакамга ҳам таъсир кўрсатди. Иккинчи голга қадар у [ҳакам] тактик томонлама ажойиб тайёргарлик кўрган деб ўйладим, аммо шундан сўнг у бошқача ҳакамлик қила бошлади", - дейди португалиялик.

Моуринью шунингдек унга ҳакам билан келиша олмагани учун сариқ карточка кўрсатилгани ҳақида гапирди.

"Бу унинг таржимаи ҳоли учун яхши - Моуриньюга сариқ карточка кўрсатиш", - деб ҳазиллашди мураббий.


AlisherМуаллиф
Манба: Football Italia