Моуринью “Рома”да МЮнинг 19 ёшли футболчисини кўрмоқчи

Eldor Akmurzayev
26 дек 2021
“Манчестер Юнайтед” ярим ҳимоячиси Чарли Велленс фаолиятини А Серияда давом эттириши мумкин.

19 ёшли инглизга “Рома” устози Жозе Моуринью қизиқиш билдирмоқда. Португалиялик мутахассис мазкур футболчи билан “қизил иблислар”га мураббийлик қилганида таниш бўлган.

Велленс жорий мавсум АПЛ ёшлар лигасида 14 ўйинда қатнашиб, 1+4 натижага эришди.


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: The Sun