Моуринью ЕЧЛнинг янги формати ҳақида: "Ўзингиз рўбарў келмайдиган жамоаларга ўрнингизни бўшатиб бериш ғалати"

Sherzod Nurmatov
29 сен 2025
"Бенфика" бош мураббийи Жозе Моуринью Чемпионлар Лигасининг янги формати ҳақидаги таассуротлари билан ўртоқлашар экан, унинг афзалликлари ва баҳсли жиҳатларини қайд этди.

"Мен ҳали тизим билан танишиб чиқяпман, шунинг учун қайси вариант– эскисими ёки ҳозиргисини афзал кўришимни аниқ айтолмайман. Бу бутунлай бошқача ёндашув. Мен Европа Лигасининг ўтган мавсумида шунга ўхшаш форматга дуч келганман ва тан олишим керак, бу жуда қизиқарли ва инновацион.

Бироқ савол пайдо қиладиган жиҳатлар ҳам бор. Сиз ҳар бир жамоага қарши фақат битта ўйин ўтказасиз ва дарҳол дилемма пайдо бўлади: агар ўйин сафарда бўлса, уйда ўйнаш имкониятини афзал кўрасиз. Ўзингиз ҳеч қачон тўқнаш келмаган клубларга турнир жадвалида жой бўшатиб беришингиз ҳам ғалати. Бу ғайриоддий ва бироз мантиқсиз.

Формат янги имкониятларни ҳам тақдим этади – сиз бир вақтнинг ўзида саккиз хил рақиб билан тўқнаш келишингиз мумкин, бу эса қизиқишни оширади. Бу ўзгаришларга мослашиш учун вақт керак холос", – деди Моуринью.

"Бенфика" Чемпионлар Лигасидаги навбатдаги ўйинини эртага, 30 сентябрь куни Лондонда "Челси"га қарши ўтказади.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: A Bola