Моуринью "Барселона" ўйинчисини харид қилмоқчи
19 апр 2022 13:57
Янгиликлар
Моуринью "Барселона" ўйинчисини харид қилмоқчи
"Барселона" вингери Абде Эззалзули "Рома" қизиқишлари доирасига тушиб қолди.
Трансферга шахсан "бўрилар" бош мураббийи Жозе Моуринью қизиқиш билдирмоқда. "Рома" 10 млн евролик таклиф беришни режалаштирмоқда. Молиявий муаммоларни ҳисобга олсак, "кўк-анорранглилар" трансферга розилик билдиришлари мумкин.
Абде "Барселона"га 2021 йилда "Эркулес"дан 2 млн евро эвазига ўтганди. Ўйинчининг шартномаси 2024 йилга қадар мўлжалланган.
20 ёшли марокашлик футболчи жорий мавсум каталонияликлар таркибида барча мусобақаларда 12та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол уришга эришди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" — 2026 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби.
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Севилья"ни тор-мор этди
Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)
Opta. EЧЛ учун асосий даъвогарлар рейтингини қайтадан тузиб чиқди
Фикрлар