Моуринью АПЛ вингери билан шартнома имзоламоқчи
22 июн 18:51
Янгиликлар
Моуринью АПЛ вингери билан шартнома имзоламоқчи
"Ноттингем Форест" клуби қанот ҳужумчиси Жота Силва Туркиянинг "Фенербахче" клуби қизиқишлари доирасида бўлиб турибди.
25 ёшли португалиялик хизматларига шахсан "Фенербахче" бош мураббийи Жозе Моуринью қизиқиш билдирмоқда.
Қайд этилишича, турк клуби Силвани сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага олишни режалаштирмоқда. Футболчининг агенти билан музокаралар аллақачон бошланган.
Силва 2024/25 йилги мавсумда барча мусобақаларда 38 та ўйинда майдонга тушиб, бешта гол урди ва учта голли узатмани амалга оширди. Transfermarkt вингернинг нархини 15 млн еврога баҳоламоқда.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
ФИФА Туркий давлатлар Кубоги. Қулоққа қандай эшитилади?
Фикрлар