

Маҳаллий ҳукумат шаҳар кўчаларидан бирига 54 ёшли португалиялик мураббийнинг номини берди. Энди ушбу кўча Жозе Моуриньо кўчаси деб номланади.
«Мендан хурсандмисиз, фахрланаяпсизми, қувонаяпсизми деб сўрасангиз албатта деб жавоб бераман. Барча саволларга ижобий жавоб бераман.
Аммо мен Сетубалга келиб оддий фуқаро бўлишни истайман. Бу ерда Сетубални севганим учун келаман. Бу ерда онам бор, ушбу шаҳарда ўзимни отамга яқинроқ ҳис қиламан.
Фақат Сетубалда ўзимни эркин ҳис қиламан», – дейди мураббий.






