

Бу мағлубият "шпорлар" учун кетма-кет иккинчиси бўлди. 10 февраль куни жамоа Англия Кубоги доирасида "Эвертон"га 4:5 ҳисобида ютқазиб қўйганди.
2000 йилдан буён бош мураббий сифатида ишлаётган Жозе Моуриньонинг жамоаси илк марта кетма-кет икки ўйинда 8 гол қўйиб юборди.
"Тоттенхэм"нинг навбатдаги баҳси Европа лигаси доирасида "Вольфсберг"га қарши бўлиб ўтади.



