Моуриньо кейинги баҳсларда Шоуга ишонч билдирмоқда
26 янв 2017 16:41
Янгиликлар
Моуриньо кейинги баҳсларда Шоуга ишонч билдирмоқда
Англия терма жамоаси ҳимоячиси Люк Шоу ўзини "Манчестер Юнайтед" асосий таркиб футболчиси эканлигини исботлаши керак.
Жорий мавсумда футболчи АПЛнинг 7 та учрашувида майдонга тушди, аммо у сўнгги бор 29 октябрь куни майдонга тушган эди.
"У ўйнашга тайёр. Шоу пайшанба, якшанба ёки чоршанба куни ўйнаши мумкин. Энди Люк чекловларсиз ишлаяпти. Аммо бизда унинг жойига бошқа вариантлар бор, шу сабабли ҳар бир футболчи асосий таркибдаги ўрнига муносиблигини исботлаши керак" - дейди Моуриньо.
26 январь куни "Манчестер Юнайтед" Англия Кубоги ярим финал жавоб учрашувида "Халл Сити"га қарши майдонга тушади. 29 январда улар Англия Кубоги доирасида "Уиган" билан ўйнашади, 1 февраль куни эса яна "Халл"га қарши Англия чемпионатида ўйин бўлади.
championat.asia
Эрлинг Ҳоланд Криштиану Роналдуни қувиб ўтиб, АПЛ рекордини янгилади
"Бухоро" Табатадзенинг голи эвазига "Арал"ни ютиб, Суперлигада қолди!
The Best 2025. ФИФАнинг 2025 йилнинг энг яхши футболчиси соврини учун номзодлар рўйхати эълон қилинди
"Арқадағ" мавсумдаги барча ўйинда ғалаба қозониб, учинчи бор Туркманистон чемпиони бўлди
Фикрлар