Моуриньо: "Эртами-кечми "Челси" мағлуб бўлади"

Narzulla Saydullayev
9 ноя 2014, 10:00
"Челси" устози Жозе Моуриньо АПЛ 11-туридан ўрин олган "Ливерпул"га қарши ўйиндан сўнг ўз фикрларини билдирди.
"Бутун чемпионатни мағлубиятсиз ўтказиш - бажариб бўлмайдиган иш, шу сабаб эртами-кечми биз ютқазамиз. Соврин учун яхши имкониятларга эгамиз, "Арсенал", "Манчестер Юнайтед, "Сити" ва "Саутгемптон" ҳам чемпионлик учун курашишмоқда. Биз кузги чемпион бўлдик холос.

Иккинчи бўлимда бизни 1:1 қониқтирмаслигини кўрсатдик ва ҳужумга ўтдик. Майдондаги кучли жамоа ғалаба қозонди", - дейди Моуриньо.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: soccer.ru