Моуриньо: "Бавария" устидан қозонилган ғалаба "Ливерпул"га АПЛда ёрдам бериши мумкин"

Aziz Tukhtamuradov
24 мар 2019, 21:50
МЮнинг собиқ бош мураббийи Жозе Моуриньо "Ливерпуль" ва Юрген Клопп ҳақида илиқ фикрлар билдирди.

"Мен "Ливерпул"ни кузатяпман. Улар АПЛда очколар йўқота бошлашди, кейин эса ЕЧЛда мавсумнинг энг зўр ўйинини кўрсатишди. Улар мени ҳайрон қолдира олишди. Балки бундай натижа жамоага АПЛда рухий томонлама ёрдам бериши мумкин. 

Ўйлайманки, Клопп ўз футболчиларига чемпионлик пойгаси ҳали якунланмаганини тушунтиради ва уларни ишонтира олади. "Сити" ҳали чемпион бўлгани йўқ", - деди Моуриньо.


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: beIN Sports