Мориясу Япония терма жамоаси бош мураббийи бўлиб қолади

Narzulla Saydullayev
28 дек 2022
Чоршанба куни Япония Футбол Ассоциацияси йиғилиш ўтказди.

Унда ЖЧ 1/8 финалига олиб чиққан мураббий Хажиме Мориясу иши кўриб чиқилди. Якунда мутасаддилар мураббийни лавозимида қолдиришга қарор қилди.

54 ёшли мутахассисга миллий термани АҚШ, Мексика ва Канадада бўлиб ўтадиган 2026 йилги ЖЧга тайёрлаш ишониб топширилди.

Мориясу шу пайтга қадар "Санфречче Хиросима" устози сифатида Жэй Лигада 3 марта ғолиб чиққан. Япония термаси бошварувига эса ЖЧ-2018дан кейин келган.


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: Kyodo News