

Испаниялик форвард итальян клуби билан ўйинда хет-трик қайд этди.
"Биз мавсум стартига тайёрмиз", — деб ёзади Мората.
29 ёшли ҳужумчи 2021/22 йилги мавсум "Ювентус" сафида 48та ўйинда майдонга тушиб, 12та гол ва 9та ассист қайд этди. Форвард Турин клубида ижара асосида ўйнади.
"Атлетико" Ла Лиганинг биринчи турини 15 август куни "Хетафе"га қарши ўтказади.



