Мората бугун янги жамоаси учун тиббий кўрикдан ўтади

Aslanov Jasurbek
27 янв 2019
"Челси" ҳужумчиси Альваро Мората фаолиятини "Атлетико"да давом эттиради.

Маълумотларга кўра, испаниялик форвард айни дамда Мадридда. У бугун, 27 январь куни тиббий кўрикдан ўтади ва шундай сўнг ижара шартномасига имзо чекади.

Олдинроқ, Мадрид клуби 54 млн. еврога сотиб олиш ҳуқуқи билан футболчини ижарага олиши эълон қилинган эди.

26 ёшли Мората 2017 йилнинг ёзида 66 млн. евро эвазига "Реал"дан "Челси"га ўтган эди.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: AS