"Монца" "Арсенал" футболчисининг трансфери борасида келишувга эришди

Alisher
10 авг 2022
Лондоннинг "Арсенал" клуби ҳимоячиси Пабло Мари тез орада "Монца"га йўл олади.

Журналист Фабрицио Романонинг хабарига кўра, Паблонинг А Серия дебютанти сафига ўтиши ҳал бўлиб улгурган.

У ижара асосида клубга ўтади, аммо "Монца"да мавсум сўнгги юқори дивизионда қолса, футболчини харид қилиш мажбурияти бўлади.

Эслатиб ўтамиз, Мари ўтган мавсумни "Удинезе"да ижарада ўтказган эди.


AlisherМуаллиф
Манба: twitter.com/FabrizioRomano