"Монако" шу трансфер ойнасида ҳимоячисини "Манчестер Юнайтед"га сотмади

Omonjon To`xtamirzayev
25 янв 2023
Англиянинг "Манчестер Юнайтед" клуби январь ойида "Монако" ва Франция термаси ҳимоячиси Аксель Дисасини сотиб ололмайди.

Лига 1 клуби 24 ёшли футболчисини бу трансфер ойнасида сотиш ниятида эмаслигини маълум қилди.

Аввалроқ, "Монако" "Челси"га бошқа бир ҳимоячиси Бенуа Бадьяшилни сотиб юборганди. Шу сабабли, ҳимоя чизиғининг яна бир муҳим аъзосининг кетиши монегасклар ўйинига таъсир ўтказиши мумкин.


Omonjon To`xtamirzayevМуаллиф
Манба: twitter.com/SaberDesfa