UZ

Сўнгги янгиликлар

10:02“Арсенал“ ҳужумчисига Саудия жамоаси таклиф билан чиқди  0 09:51Денис Коростиченко: "Ўзбекистон U-16 терма жамоасига ёрдамим керак бўлган барча жабҳада кўмаклашишга тайёрман. "Локомотив" - "Олимпик" ўйинида ...га мухлислик қилдим"  0 09:34Финалдаги мағлубиятдан сўнг МЮ тўрт нафар футболчи билан хайрлашишга тайёр  0 09:06Вардига Ла Лигадан таклиф бор  0 08:40“Челси“ ва “Ливерпуль“ 18 ёшли футболчи учун курашмоқда  0 08:13Онана ушбу натижага эришган тарихдаги илк футболчи  2 07:47“Реал“ мавсумнинг энг яхши футболчисини аниқлади  5 07:20Суперлига. Бугун 11-турга старт берилади. Қаршида етакчилар тўқнашуви бўлиб ўтади  8 02:07U21 биринчилиги. Бир ўйинда 13 та карточка, 7 гол урилган ўйинда "Навбаҳор" ғолиб, пешқадамдан йирик ғалаба: 10-тур натижалари билан танишинг (+ЖАДВАЛ)  2 00:50Алан Ширер: "Аморим билан барчаси ёмонлашди"  4 00:29"Реал" Хаби Алонсо тайинловини қачон эълон қилади?  3 23:49Месси фаолиятидаги энг севимли голини айтди  9 23:14Бэйл: "Тоттенхэм" қарғишдан қутулди"  8 22:44Расман: "Барселона" Рафинья билан шартномани узайтирди  1 22:11Родриго "Реал"дан кетишни истамаяпти  4

Мўминжон Мелиев: “Локомотив” сафида кўпроқ гол урмоқчиман” Янгиликлар

Мўминжон Мелиев: “Локомотив” сафида кўпроқ гол урмоқчиман”

Суперлига 14-турида “Локомотив” ўз майдонида “Қизилқум” (1:0) клубидан устун келди.

Мазкур баҳс борасида “темирйўлчилар” ҳужумчиси Мўминжон Мелиев фикрларига қулоқ тутдик.


“Қизилқум” билан ўйин хусусида

- Биласиз, рақиб жамоа таркибида тажрибали футболчилар йиғилган. Ўйиндан олган таассуротларим катта. Биз мазкур баҳсда жуда муҳим ғалабани қўлга киритдик. Иккинчи даврани ғалаба билан бошлаш ажойиб кайфиятни тақдим қилади. Бироқ бу ўйинни эсдан чиқариб, кейинги ўйинларга астойдил тайёргарлик кўрамиз.

Ғалаба борасида

- Мураббийларимиз томонидан берилган барча кўрсатмаларни бажардик. Қолаверса, ғалабага бўлган иштиёқимиз юқори эди. Биз бир жамоа бўлиб ҳаракат қилдик ва якунда мақсадимизга эришдик. 

Янги жамоа нечта гол уриши хусусида

- Тўғриси, ўзимда ҳам бу борада саволлар бор. Худо хоҳласа, “Локомотив” сафида кўплаб голларни урмоқчиман, бунга астойдил ҳаракат қиляпман. Муҳитга мослашиб кетишимга жамоадошларим ҳам ёрдам беришмоқда. Афсуски, вазиятлардан фойдаланишда озгина омад етишмаяпти. Бироқ жамоага ёрдам бериш ва голларим билан ғалаба келтирсам бундан фақат хурсанд бўлардим. 

“Локомотив”нинг мақсади тўғрисида

- Биласиз, жамоамиз ўз тарихига эга. Буни ҳамма жуда яхши билади. Худо хоҳласа, чиройли ўйинларимиз ва ғалабаларимиз билан мухлисларимизни хурсанд қилмоқчимиз. Иккинчи даврада юқори ўринлардан бирини эгаллаш учун охиригача курашамиз.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика